Beeline Business корпоратив мижозлар учун ўз хизматларини доимий равишда ривожлантириб келмоқда
Beeline Business’ни ривожлантиришнинг устувор йўналиши – корпоратив мижозлар учун тақдим этилаётган хизматларни доимий равишда модернизация қилишдир. Шунинг учун компания доимий равишда бизнес учун энг яхши таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш устида иш олиб боради. Beeline Business'нинг манфаатли таклифлари билан мижозлар доимо алоқада бўлган ҳолда, ўз бизнесларининг потенциалини яхшироқ ва самаралироқ амалга оширишлари мумкин.
Beeline Business ҳамёнбоп нархларда Business Online янги корпоратив Интернет-пакетлар тўпламини ишга туширганлиги, шунингдек, Business Plus тариф режаларининг қатори кенгайтирилганлиги ҳақида эълон қилди.
Корпоратив шартноманинг турли хил фойдаланувчилари учун Интернет-трафикнинг қулай ва зарур конфигурациясини улаб, янги Интернет-тўпламларни индивидуал хусусиятларга осонгина мослаштириш мумкин. Business Medium Plus ва Business Pro Plus икки янги тариф режаси эса – бизнес учун махсус яратилган бўлиб, интернет-трафикнинг катта ҳажми, барча тармоқларга қўнғироқлар, шунингдек тариф доирасига киритилган Ўзбекистон ичидаги SMS тўпламларидир.
Воқеани шарҳлар экан, Beeline Uzbekistanэнинг бизнес сегментини ривожлантириш бўйича катта менежери Эстелла Дымченко қуйидагиларни таъкидлади: «Корпоратив таклифларни доимий равишда янгилаб бориш ва такомиллаштириш бизнинг ривожланиш стратегиямизнинг муҳим қисмидир. Қулай ва манфаатли шароитларни яратиб, биз тадбиркорларга ўз бизнесларини муваффақиятли ривожлантиришларида ишончли ва сифатли алоқага бўлган асосий эҳтиёжларини қондирамиз. Бундан ташқари, бугунги кунда бизнес кўпинча «масофадан туриб», офисдан ташқарида амалга оширилганда, онлайн бўлиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир. Ва бу белгиланган вазифаларни ҳал қилишда индивидуал ёндашишни талаб қилади. Шунинг учун биз бизнес учун янги Интернет-тўпламларнинг мослашувчан қаторини ишлаб чиқдик, бу мижозларимиз эҳтиёжларига имкон қадар яқин».
Интернет-тўпламларнинг янги қатори Business Plus ва Business M2M тариф режаси қаторларида, шунингдек «Shifokor», «Ustoz», «Terminal», «Tuner», «Electronics» тариф режаларида препаид ва постпаид тўлов тизимларининг корпоратив мижозлари учун тақдим этилади.
Янги Интернет-тўпламлар ҳақида батафсил маълумот компаниянинг веб-сайтида жойлашган: beeline.uz/b2b/ru/events/news/news-business-online.html
Янгиланган тарифлар ҳақида маълумотни бу ерда топишингиз мумкин: beeline.uz/b2b/ru/events/news/medium-plus-and-pro-plus.html
Unitel МЧЖ 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan – бош қароргоҳи Амстердамда (Голландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
VEON – бу 10 та мамлакатда 210 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини етказиб берувчи компания. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида рўйхатга олинган.
Beeline Uzbekistan'да 1, 7 мингдан ортиқ ходим фаолият юритади. 2006 йилдан бошлаб, Ўзбекистон бозорига кирганидан бери, VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1,2 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритди.
Beeline савдо белгиси Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1, 8 миллиард доллардан ортиқ миқдорда солиқ тўлаган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: fb.com/beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: t.me/uzbeelineuzb
Реклама ҳуқуқи асосида