Сўнгги пайтларда бутун дунёда ички бозорларни, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини Хитойнинг агрессив (тажовузкор) маркетплейсларидан ҳимоя қилиш масаласи фаол муҳокама этилмоқда. Одатда, хитойлик тадбиркорларнинг маҳаллий бозорни забт этиш жараёни бир хил тарзда кечади. Маркетплейслар ўз маҳсулотларини жуда арзон нархларда тўғридан-тўғри Хитойдан етказиб бериш орқали инсонни ўзига жалб қиладиган реклама қилишни таклиф этади. Бунда қуйидаги маҳаллий қонунлар эътиборга олинмайди: Хитой дўконлари ўзлари фаолият юритаётган мамлакатларда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтмайди, солиқлар тўламайди ва маҳсулотлар сифати учун жавобгар бўлмайди. Давлат четдан келтирилаётган товарларнинг хавфсизлигини назорат қилиш имкониятига эга эмас, тадбиркорлар эса адолатсиз рақобат туфайли банкрот (синиш) хавфи остида қолмоқда.
Шундай ҳолатда, сентябрь ойида АҚШ истеъмол товарлари хавфсизлиги бўйича комиссияси Хитойнинг TEMU вa Shein маркетплейсларига қарши болалар ҳаёти учун хавфли бўлган маҳсулотларни сотганлиги сабабли тергов бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақида CNN хабар бермоқда. Июн ойида Британиянинг “Daily Mail” газетаси Хитой онлайн савдо платформасидан тирноқ елими сотиб олган 11 ёшли қизча кимёвий куйиш жароҳатини олгани ҳақида ёзган эди.
Бу товарлар ҳақидаги энг батафсил тадқиқот яқинда Жанубий Кореяда эълон қилинди. Сеул расмийларининг маълум қилишича, Хитойдан маркетплейслар орқали келтирилган айрим болалар буюмларида заҳарли моддалар миқдори меъёрдан 622 баробар ортиқ эканлиги аниқланган. TEMU va Aliexpress’дан буюртма қилинган жами 26 та қишки болалар кийими текширилган.
Ўзбекистонда ҳам 2024 йилда Хитой маркетплейслар билан муносабатларда: Temu, Pindoduo ва бошқа брендларнинг бозоримизга фаол кириб келиши туфайли муаммо юзага келди. Маҳаллий тадбиркорлар чет эллик компанияларнинг адолатсиз рақобати оқибатида банкрот бўлиб (синиб) қолишидан хавотирда эканликларини билдирмоқдалар.
5 декабрь куни Ўзбекистон сотувчилар уюшмаси раиси Тимур Рашидов ушбу масалани кўтариб















