Қаршидаги фожианинг газ ёки ис гази билан боғлиқлиги эҳтимолдан йироқ — “Ҳудудгазтаъминот”
Қарши шаҳрида бир оиланинг 4 аъзоси ўзлари яшаб келган уйда ҳалок бўлгани газ ёки ис гази билан боғлиқлиги эҳтимолдан йироқ, дея маълум қилди “Ҳудудгазтаъминот”. Компанияга кўра, воқеа жойини текширган газ таъминоти ва фавқулодда вазиятлар идоралари шундай хулосага келган. Аввалроқ прокуратура мўрилар уланган жойдан ис гази чиққанини маълум қилганди.

Фото: "Ҳудудгазтаъминот" АЖ
17 декабр куни Қарши шаҳрида 46 ёшли эркак ва унинг уч фарзанди ўзлари яшаб келган хонадонда жонсиз ҳолда топилди. Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳодисага ис гази сабаб бўлган. Аммо “Ҳудудгазтаъминот” бу версияга қўшилмаслигини маълум қилди.
Компания матбуот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, воқеа жойини текширган ФВБ ва газ таъминоти масъуллари газ билан боғлиқ муаммо йўқлигини аниқлаган.
“Мутасадди ходимлар иштирокида текширилганда ер тўлада ўрнатилган 2 дона иситиш қозонларининг дудбуронларини бир-бирига боғланиш жойи очиқ ҳолатда экани, хонадоннинг ер тўласида жойлашган иситиш қозонининг ишлаш жараёни текширилиб кўрилганда, табиий газ босими бир меъёрда экани, газоанализатор билан кўрилганда хонада газ сизиб чиқиши ҳолатлари йўқлиги, дудбуроннинг тортиш кучини гугурт ёрдамида текширилганда тортиш кучи борлиги аниқланди.
Юқоридаги ҳолатлар, мазкур бахтсиз ҳодиса газ ёки ис гази билан боғлиқлиги эҳтимолдан йироқлигини кўрсатмоқда”, – дейилади “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ахборотида.
Қўшимча қилинишича, бахтсиз ҳодиса сабаблари прокуратура, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар ва бошқа тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда. Экспертиза хулосаларига кўра, қўшимча маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, прокуратура илгари сурган версияга кўра, уй ертўласида ўрнатилган замонавий икки контурли иситиш қозони мўрисининг умумий вентиляция мўрисига уланган қисмидан ис гази чиққан.
Ҳодиса оқибатида 46 ёшли эркак ва унинг 18, 16 ва 10 ёшда бўлган уч фарзанди ҳалок бўлди.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Фан-техника | 23:31 / 05.04.2025
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59 / 05.04.2025
-
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди
Жаҳон | 22:38 / 05.04.2025
-
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади
Ўзбекистон | 22:34 / 05.04.2025
Мавзуга оид

12:03 / 04.04.2025
Қўқонда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди

19:50 / 02.03.2025
Қозоғистонда ис газидан вафот этганларнинг фақат бир нафари ўзбекистонлик — ФВВ

17:19 / 02.03.2025
Қозоғистонда бир оилада етти нафар ўзбекистонлик ис газидан вафот этди

09:20 / 29.01.2025