Украина ҳарбий разведкасига кўра, Magura V5 русумли экипажсиз катер Россиянинг Ми-8 вертолётини Р-73 SeeDragon ракетаси билан уриб туширилган — бу советларнинг «ҳаво-ҳаво» типидаги ракетасининг Украинада модификация қилинган вариантидир.
Разведка бошқармасига кўра, Ми-8 русумли яна бир вертолётга шикаст етказилган, аммо у аэродромга қадар учиб боролган.
Ҳарбий разведка бу амалиёт акс этган видеони намойиш этган.
Унда денгиз дрони вертолётга ўрнатилган пулемёт зарбалари остида уни нишонга олгани, вертолёт эса зарбадан кейин денгизга қулагани акс этган, у ҳимояланиш учун ўзидан иссиқлик тузоғи тарқатган, аммо бу катта эҳтимол билан ракета текканидан кейин бўлган.
Украина томони иккинчи вертолёт учувчисининг диспетчер билан мулоқотини тутиб олган. Аудиоёзувда учувчи сувдан ракета учирилганини кўргани ва кейин варрак ҳудудида қаттиқ овоз эшитилганини айтади.
Россиялик ҳарбийлар йўқотилган вертолёт ҳақида ҳеч нарса ёзишмади; РФ мудофаа вазирлиги 31 декабрга ўтар кечаси Қрим соҳиллари яқинида украинларнинг саккизта денгиз дрони йўқ қилингани тўғрисида ҳисобот бериш билан чекланган.
Экипажсиз катер қурол учун платформа сифатида
Украина Россия флотига қарши экипажсиз катерлардан илк бор 2022 кузида фойдаланган ва ўтган вақт давомида уни такомиллаштириб келган. Бу нафақат жанговар қисми ҳажми оширилишида ёки камикадзе дроннинг алоқа тизими яхшиланишида, балки унга ўрнатиладиган қурол турлари билан тажрибаларда ҳам кўринади.
Якунда 2024 йил охирига келиб Украина мудофаа кучларининг денгиз дронлари, хусусан, Magura ва Sea Baby каби энг таниқли моделлар зарбдор камикадзе дронлардан кўпмақсадли платформага айлантирилди.

Украин ҳарбийлари олдинроқ пулемёт ўрнатилган денгиз дронлари жангларда қўллангани акс этган видеони ҳам намойиш этишганди. 6 декабрга ўтар кечаси пулемёт ўрнатилган Sea Baby дронлари Керч бўғозида Россия патрул катери, соли, вертолёт ва самолётларига ҳужум уюштирганди.
















