Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон меҳнат мигрантларини жалб қилиш квоталарини қисқартирди
Қозоғистонда меҳнат мигрантларининг асосий келиб чиқиш мамлакатлари — Хитой, Ўзбекистон ва Туркия ҳисобланади.
Фото: Zakon.kz
Қозоғистон Меҳнат вазирлиги 2025 йил учун мамлакат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширадиган хорижий ишчи кучи квоталарини белгилади. Бу ҳақда Zakon.kz ёзди.
2025 йил учун Қозоғистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширадиган хорижий ишчи кучини жалб қилиш квотаси ишчи кучига нисбатан фоизда:
- маҳаллий ижро этувчи орган томонидан иш берувчига берилган рухсатномалар учун 0,2 фоиз миқдорида;
- меҳнат мигрантларини жалб қилиш учун — 3 фоиз миқдорида.
Буйруқ 2025 йил 17 январдан кучга киради.
2024 йилда маҳаллий ҳокимият органларининг рухсатномалари учун умумий квота республикада ишчи кучига нисбатан 0,23 фоиз ёки 22 минг бирлик қилиб белгиланган эди.
Шу билан бирга, меҳнат мигрантларини уй хўжаликларида ишлашга жалб қилиш квотаси республика бўйича ишчи кучига нисбатан 3,1 фоиз ёки 271,3 минг бирлик қилиб белгиланди.
Қозоғистонда 2024 йил 1 ноябр ҳолатига кўра, меҳнат мигрантларининг асосий келиб чиқиш мамлакатлари — Хитой (4664 киши), Ўзбекистон (1230), Туркия (1150) ва Ҳиндистон (1108) ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
19:06 / 15.04.2026
Россиядан 6 мингга яқин мигрант чиқариб юборилади
20:35 / 09.04.2026
Мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш учун асослар сони икки баробар оширилади
22:44 / 06.04.2026