Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди
Ўзбекистон фуқароларига ноқулай об-ҳаво шароитида йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш тавсия этилди.
Қозоғистон Республикаси ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши оқибатида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ ноқулайликлар юзага келмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.
«Магистрал йўлларда кучли қор бўронлари ҳамда музлаш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликлар келтириб чиқармоқда», дейилади хабарда.
Миграция агентлиги қўшни давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, ҳаракатланиш учун поезд ёки самолётни танлашни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмай туришни тавсия қилган.
Мавзуга оид
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
09:15 / 22.06.2026
NASA: Эл-Нино кучаймоқда, 2026 йилда об-ҳаво рекордлари эҳтимоли ортди
19:05 / 15.06.2026
Иссиқ ҳафтада жала ҳам кутилмоқда
14:05 / 13.06.2026