2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Унга кўра, таълим жараёни иштирокчиларини психологик қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштирилади.

Таълим олувчиларга нисбатан зўравонликка мойиллиги мавжуд педагог кадрларни аниқлаш ва уларга психологик ёрдам бериш механизмларини жорий этиш кўзда тутилган. 

Буллинг, суицид, вояга етмаганлар жинояти олдини олиш, оқибатларини бартараф этиш бўйича педагог кадрлар учун махсус курс ва дастурлар ишлаб чиқилади.

Ўқитувчиларнинг касбий сўнишининг олдини олиш, стрессларга бардошлилик даражасини оширувчи симулятор ва кейслар яратиш режалаштирилмоқда.