Норвегияда янги биноларда энди бомбапанагоҳлар ҳам қурилади. Ушбу амалиёт 1998 йилда бекор қилинганди
Бундай талаблар майдони минг метр квадратдан ошадиган биноларга нисбатан қўлланади. Норвегияда 20 мингга яқин панагоҳ мавжуд бўлиб, уларга 2,5 миллион киши сиғади.

Фото: AFP
Норвегия ҳукумати 10 январ куни девелоперлар (янги кўчмас мулк объектларини қуриш билан шуғулланувчи тадбиркорлар) зиммасига янги биноларда бомбапанагоҳларни ҳам қуриш мажбуриятини юклашни режалаштирмоқда, деб хабар беради NRK телерадиокомпанияси.
«Атрофимизда ноаниқликлар ортиб бормоқда. Биз мамлакат аҳолиси ҳақида қайғуришимиз ва уруш ёки қуролли ҳужум каби ёмон сценарийни ҳам кўриб чиқишимиз керак», — дейди адлия ва жамоат хавфсизлиги вазири Эмили Мел.
Бундай талаблар майдони минг метр квадратдан ошадиган биноларга нисбатан қўлланади. Панагоҳ икки хил бўлади: биринчиси кимёвий ва радиоактив моддалардан, иккинчиси эса оддий қуроллардан ҳимояни таъминлаш керак.
Норвегияда 1998 йилга қадар ҳар қандай йирик турар жой комплексида бомбапанагоҳ бўлиши талаб этиладиган қонунчилик нормаси амалда бўлган. У бекор қилинганидан кейин мамлакатда бирорта ҳам янги бомбапанагоҳ қурилмаган.
Ҳукуматнинг маълум қилишича, ҳозирда Норвегияда 20 мингга яқин панагоҳ мавжуд. Уларга 2,5 миллион киши сиғади — бу мамлакат аҳолисининг 45 фоизи демак. Бошқа Скандинавия мамлакатларидаги бомбапанагоҳлар эса аҳолининг 70-90 фоизига мўлжалланган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Яман ҳусийларига қарши ҳарбий амалиёт бошлашни буюрди
Жаҳон | 01:48
-
Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Жамият | 23:32 / 15.03.2025
-
Европа Иттифоқи ҳарбий разведка учун сунъий йўлдош тармоғини яратиши мумкин
Жаҳон | 22:27 / 15.03.2025
-
Трамп «Озодлик радиоси» ва «Америка Овози» радиосини назорат қилувчи агентликни қисқартирмоқчи
Жаҳон | 22:01 / 15.03.2025
Мавзуга оид

16:49 / 15.02.2025
Таълим олиш соғлиқ учун фойдали экани исботланди

22:58 / 04.02.2025
НАТО собиқ бош котиби Норвегия молия вазири этиб тайинланди

21:45 / 28.01.2025
Норвегия электромобилларга тўлиқ ўтган дунёдаги биринчи давлатга айланиши мумкин

10:59 / 11.01.2025