Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳарбийлар Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун полицияни қароргоҳга киритишга рози бўлди
15 январ куни эрталаб Жанубий Кореянинг лавозимдан четлатилган президентини ҳибсга олишга иккинчи марта уриниш амалга оширилади. Январ бошида қўриқлаш хизмати халақит бергани боис Юн Сок Ёлни ҳибсга олишнинг имкони бўлмаган эди.
Жанубий Кореянинг лавозимидан четлатилган президенти Юн Сок Ёл қароргоҳининг ташқи қисмини қўриқлашга жалб этилган ҳарбий бўлинма объект ҳудудида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг киришига рухсат берди, деб ёзмоқда Yonhap агентлиги.
Коррупцияни тергов қилиш бошқармаси (CIO) сўровидан кейин пойтахт мудофааси қўмондонлигига бўйсунувчи бўлинма CIO терговчилари, полиция ва Мудофаа вазирлиги ходимларининг қароргоҳга киритилишига рози бўлган.
Yonhap’нинг қайд этишича, ушбу қадам Юн Сок Ёлни ҳибсга олишда ёрдам бериши керак: 15 январ куни эрталаб уни ҳибсга олишга иккинчи марта уриниш амалга оширилади.
Аввалроқ Юн Сок Ёл қўриқчилари қароргоҳ ҳудудига зўравонлик билан кириш қонунбузилиши сифатида баҳоланиб, бундай ҳаракатларга қарши чора кўрилишини маълум қилганди. 14 январ куни Жанубий Корея Конституциявий судининг импичмент иши бўйича биринчи йиғилиши Юн Сок Ёлнинг ўзи йўқлиги боис тўрт дақиқа давом этган холос ва 16 январга қолдирилган.
Эслатиб ўтамиз, мамлакат президенти Юн Сок Ёл ишини тергов қилаётган жанубий кореялик терговчилар 3 январ куни Сеулдаги қароргоҳига уни қўлга олиш учун етиб борганди. Аммо қўриқлаш хизмати Жанубий Корея президентини ҳибсга олишга халақит берган эди.
Мавзуга оид
18:37 / 12.06.2026
Умрбодга қамалган Жанубий Корея собиқ президентига яна 30 йил қўшиб берилди
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026