Жаҳон | 17:04 / 16.01.2025
3854
1 дақиқада ўқилади

Суриянинг янги ҳукумати Эрон ва Исроил фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлади

Turkish Airlines авиакомпанияси Суриянинг янги ҳукумати Исроил ва Эрон фуқароларини ташишни тақиқлаганини маълум қилди.

Фото: Anadolu Agency

Turkish Airlines 23 январдан Дамашққа парвозларини қайта тиклайди. Авиаташувчи ҳафтасига уч маротаба парвозларни амалга оширади. Авиакомпания Сурия ҳукумати томонидан мамлакатга кириш тақиқланганларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди:

  • йўловчилар ўзларининг Сурия фуқароси эканини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари керак;
  • Исроил ва Эрон фуқароларининг Сурияга кириши тақиқланади;
  • Ливан фуқароларининг агар ота-оналаридан бири Сурия фуқароси ёки мамлакатда яшаш ҳуқуқини берувчи рухсатномага ёки бошқа давлат визасига эга бўлса, киришлари мумкин;
  • журналистлар Сурияга кириш учун махсус рухсатнома олишлари керак.

Аввалроқ Сурия пойтахти Дамашқдаги аэропорт, Баас партияси режими ағдарилганидан кейин биринчи марта халқаро қатновларни тиклагани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Сурияда Башар Асад режими ағдарилганидан кейин янги ҳукумат мамлакатга чет эл маҳсулотлари импортига қўйилган тақиқни бекор қилган.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид