Дамашқ аэропорти халқаро рейсларни тиклади
Асад режими ағдарилганидан кейин биринчи халқаро рейс аэропортдан жўнаб кетди.

Фото: Anadolu Agency
Сурия пойтахти Дамашқдаги аэропорт, Баас партияси режими ағдарилганидан кейин биринчи марта халқаро қатновларни тиклади, деб хабар берди Anadolu.
7 январ куни эрталаб Syrian Air самолёти Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрига учди.
Дамашқ аэропорти директори Энис Фаллуҳ сўзларига кўра, Qatar Airways ҳам бугун Доҳа-Дамашқ рейсини амалга оширади. Унинг таъкидлашича, ҳозир аэропортда 140-150 нафар йўловчи бор. Унинг қўшимча қилишича, кўплаб авиакомпаниялар Дамашқ аэропортидан фойдаланиш бўйича янги шартномалар тузиш истагини билдирган.
Дамашқ халқаро аэропорти 18 декабр куни ички парвозларни қайта тиклаган эди. Шунда Дамашқ – Ҳалаб йўналиши бўйича парвоз амалга оширилди. Бу Башар Асад режими ағдарилган 8 декабрдан бери биринчи рейс бўлди.
Мавзуга оид

00:07 / 16.04.2025
АҚШ икки ой ичида Суриядаги қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқишни бошлайди

22:02 / 14.04.2025
Суриянинг Москвадаги элчиси Россиядан бошпана сўради

21:18 / 14.04.2025
Саудия Арабистони Суриянинг Жаҳон банки олдидаги қарзини тўлаб бермоқчи

23:08 / 11.04.2025