Исроил ҳукумати Ҳамас билан келишувни тасдиқлади
Исроил ҳукумати Ҳамас билан сулҳ ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувни маъқуллади.

Фото: Getty Images
Исроил ҳукумати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олганларни озод қилиш бўйича Ҳамас гуруҳи билан келишувни ниҳоят тасдиқлади. Бу ҳақда 18 январ, шанбага ўтар кечаси бош вазир Бинямин Нетаняҳунинг идораси хабар берди.
Бош вазир идораси ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш 19 январ, якшанба куниёқ бошланишини айтди. Вазирлар маҳкамаси йиғилиши саккиз соат давом этди.
Американинг Axios порталига кўра, Нетаняҳу коалицион ҳукуматидаги 24 вазир келишув учун овоз берган, саккиз нафари қарши чиққан. AP агентлиги таъкидлаганидек, ҳукумат йиғилиши яҳудийларнинг шабат куни ишламаслик анъаналарига зид равишда ўтказилди, бу фақат истисно ҳолларда бўлади.
Гаровга олинганларни озод қилиш эвазига сулҳ
Аввалроқ Исроил ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси мамлакат ҳукуматига Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилишга қаратилган Ҳамас билан келишувни қабул қилишни тавсия этган эди. Шундан сўнг келишув вазирлар маҳкамасига кўриб чиқиш учун тақдим этилди, дея маълум қилди 17 январ, жума куни бош вазир Бинямин Нетаняҳунинг идораси.
15 январ куни Исроил ва Фаластиннинг Ҳамас гуруҳи вакиллари ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни алмашиш бўйича келишувга эришгани маълум бўлди. Келишув биринчи босқичда 42 кунлик оташкесим ва Ғазо секторида гаровга олинганларнинг бир қисмини озод қилишни кўзда тутади. Бунга жавобан ҳар бир Исроил фуқароси учун 30 фаластинлик маҳбус ва ҳар бир аскар учун 50 фаластинлик озод қилиниши керак.
17 январ куни Исроил оммавий ахборот воситалари келишувнинг биринчи босқичи доирасида Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинлик маҳбусларга алмаштирилиши кутилаётган 33 кишидан иборат рўйхатни эълон қилди. Исроил расмийларининг фикрича, рўйхатдагиларнинг аксарияти тирик, аммо гаровга олинганларнинг аҳволи ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия мухолифати Имомўғлининг ҳибсга олинишига қарши намойишларни давом эттиради
Жаҳон | 14:50
-
«Пахтакор» «Сўғдиёна»га ҳам ютқазди, «Бунёдкор» биринчи ўринда
Спорт | 14:40
-
Ўзбекистон ва Туркия имтиёзли савдо тўғрисидаги шартномани янгилайди
Иқтисодиёт | 14:15
-
Парижда Марин Ле Пенни қўллаб-қувватлаш намойиши бўлиб ўтди
Жаҳон | 14:10
Мавзуга оид

10:47
Президент яна бир бор Украина, Яқин Шарқ ва Афғонистон масаласига эътибор қаратди

20:03 / 06.04.2025
«Ракета шаҳарлари». Теҳрон нима учун ўзининг махфий ерости базаларини айнан ҳозир кўрсатишга қарор қилди?

15:29 / 06.04.2025
Исроил Ғазода тиббиёт ходимлари отиб ташланганини тан олди

15:31 / 05.04.2025