19 январ куни, келишилган графикдан уч соатлик кечикиш билан Ғазо секторида сулҳ кучга кирди. Уруш 2023 йил 7 октябрида Ҳамас Исроилнинг чегарадаги аҳоли яшаш манзиллари ва Nova мусиқа фестивалига ҳужум қилиши билан бошланганди. Бунга жавобан Исроил армияси бошлаган амалиёт давомида Ғазода ўн минглаб кишилар ҳалок бўлди, юз минглаб кишилар жабрланди ва уйларидан маҳрум бўлди. Meduza уруш фаластинликлар ва исроилликлар учун қандай оқибатлар келтириб чиқаргани акс этган фотосуратларни тақдим этди.

Ғазо

Ғазо сектори шимоли. 2025 йил 14 январ, ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув тузилишидан бир кун олдин
Amir Cohen / Reuters / Scanpix / LETA
Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус. 16 январ, сулҳ тузилганидан кейинги кун
Hatem Khaled / Reuters / Scanpix / LETA
Қарийб 2 миллион киши — Ғазо сектори аҳолисининг катта қисми — ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Улардан кўпчилиги ойлар давомида палаткаларда яшаб келмоқда. 2025 йил 1 январ
Mahmoud Isleem / SIPA / Scanpix / LETA
Инас Абу Маамар 5 ёшли қариндоши Салининг жасади билан. Носир шифохонаси, Хон Юнус, 2023 йил 17 октябр
Mohammed Salem / Reuters / Scanpix / LETA
Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳридаги масжид харобалари. 2024 йилги рамазон ойининг илк жумаси (15 март)
Mohammed Salem / Reuters / Scanpix / LETA
Хон Юнус, 2025 йил 16 январ
Hatem Khaled / Reuters / Scanpix / LETA