Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликларни Туркияда фоҳишалик учун сотган аёл қўлга олинди
У Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлари вазирликлари ҳамкорликда ўтказган тадбирда ушланиб, Тошкентга депортация қилинган.
Туркияда ўзбекистонликларни фоҳишалик учун сотиб юборган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Истанбул шаҳридаги Бош консулхона хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, ИИВ томонидан қидирувда бўлган Ў.С. Тошкент шаҳрига депортация қилинган.
1990 йилда туғилган мазкур аёл чет элда қонунга хилоф равишда Ўзбекистон фуқароларининг ҳужжатларини олиб қўйган ва шаҳвоний мақсадларда сотиб юборган.
“Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд ички ишлар органларининг қуйи ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралади”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026