Суд Жанубий Кореянинг ҳокимиятдан четлатилган президентини ҳибсда қолдиришга ордер берди
Терговчилар энди Юн Сок Ёлни 20 кунгача ҳибсда ушлай олади. Бу вақт ичида прокуратура унга нисбатан айблов эълон қилиши керак.

Суд Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилгани учун ҳокимиятдан четлатилган президент Юн Сок Ёлни расман ҳибсга олиш учун ордер берди, деб ёзмоқда Yonhap агентлиги.
Қайд этилишича, Сеул Ғарбий округ суди ордерни Юн исён уюштиргани ва ҳокимиятни суиистеъмол қилгани учун берган.
Терговчилар энди Юн Сок Ёлни 20 кунгача ҳибсда ушлай олади, бунда унинг 15 январ куни Сеулдаги қароргоҳда ушланганидан кейинги муддати ҳам ҳисобланади.
Коррупцияга қарши тергов бошқармаси Юнни 10 кундан кейин прокуратурага топширишни режалаштирмоқда. Шундан кейин прокуратура терговни давом эттиради ва 20 кунлик муддат тугагунга қадар унга айблов эълон қилади.
Юн Сок Ёл 18 январ куни ўзининг ҳибсга олиниши бўйича ўтказилган суд эшитувига ташриф буюрган. У беш соатлик эшитув давомида 40 дақиқа сўзга чиққан, шунингдек, беш дақиқалик якунловчи нутқини ҳам гапирган.
Юн ҳарбий ҳолат жорий этишга урингани учун ҳокимиятдан четлатилди
Жанубий Корея парламенти 14 декабр куни Юн Сок Ёлни ҳокимиятдан четлатган. Бунга давлат раҳбари томонидан 3 декабр куни сиёсий рақибларга қарши курашиш мақсадида эълон қилинган ҳарбий ҳолат сабаб бўлди. Юннинг қарори жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди ва парламент ҳарбий ҳолатни тезда бекор қилишга муваффақ бўлди.
Бош вазир Хан Док Су дастлаб президент вазифасини бажарувчи бўлди. Бироқ 27 декабр куни Жанубий Корея парламенти Ханни ҳам ҳокимиятдан четлатиш учун овоз берди. Унинг ўрнига бош вазирнинг биринчи ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Чхве Сан Мок президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Унинг сўзларига кўра, сиёсатининг устувор йўналиши барқарорликни тиклаш бўлади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Россия—Украина уруши бўйича музокаралар учун «ниҳоятда муҳим» бўлишини айтди
Жаҳон | 21:23
-
Қозоғистон ҳукумати 9 май куни тантанали юришлар ўтказишни тақиқлади
Жаҳон | 20:59
-
Ғазода беш йиллик сулҳ ва гаровга олинганларни биратўла озод қилишга тайёр
Жаҳон | 20:03
-
Трамп Путинни тўхтатолмади, Осиёда янги уруш хавотири – ҳафта дайжести
Жаҳон | 19:58
Мавзуга оид

12:36 / 24.04.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Мун Жэ Ин порахўрликда айбланди

18:42 / 21.04.2025
Сеулда эркак пестицид пуркагич ёрдамида 21 қаватли бинога ўт қўйди

16:11 / 20.04.2025
Жанубий Корея Ҳарбий-ҳаво кучлари деярли барча парвозларни тўхтатди

08:10 / 19.04.2025