Жаҳон | 16:46 / 20.01.2025
2860
2 дақиқада ўқилади

Британияда солиқлар сабаб рекорд даражада кўп миллионерлар мамлакатни тарк этмоқда — The Times

2024 йилда Буюк Британиядан жами 10,8 минг миллионер чиқиб кетган. Улар асосан Италия, Швейцария ва Бирлашган Араб Амирликларига кетмоқда.

Фото: Getty Images

Буюк Британияни ҳар 45 дақиқада бир миллионер тарк этмоқда, деб хабар берди The Times газетаси New World Wealth таҳлил фирмаси маълумотларига таяниб. Бунга бош вазир Кир Стармер бошчилигидаги лейбористларнинг солиқ сиёсати сабаб бўлмоқда.

Нашр таъкидлашича, ўтган йили Буюк Британиядан жами 10,8 минг миллионер чиқиб кетган, бу 2023 йилга нисбатан 157 фоизга кўп. Шу билан бирга, рекорд даражада кўп миллионерларнинг кетиши айнан Стармер ҳокимиятга келган июл ойидан бошлаб кузатилган.

Улар асосан Италия, Швейцария ва Бирлашган Араб Амирликларига кетмоқда, дейилади хабарда.

2024 йил октябр ойи охирида лейбористлар ҳукумати давлат молиясини кўпайтириш ва ижтимоий хизматларга сармоя киритишни таъминлаш мақсадида 40 миллиард фунт стерлинг (51,8 миллиард АҚШ доллари) миқдорида солиқларни оширишни назарда тутувчи бюджет режасини тақдим этганди. Буюк Британия ғазначилик канцлери Рейчел Ривз таъкидлашича, янги ҳукумат аввалги раҳбариятдан қолган 22 миллиард фунт стерлинг (28 миллиард доллар) миқдоридаги бюджет камомадини ёпиш учун солиқларни оширишга мажбур бўлмоқда.

Аввалроқ Bloomberg Британиянинг ҳар еттинчи компанияси раҳбари, агар қиролликда солиқлар оширилса, бизнесни мамлакатдан ташқарига кўчириш ниятида эканини хабар қилганди. Сўров натижаларига кўра, лейбористларнинг иқтисодга оид сиёсати борасида компаниялар раҳбарларининг 46 фоизи пессимистик, 37 фоизи оптимистик фикр билдирган.

Кузда эълон қилинган солиқлардан кейин, энди янада кўпроқ британиялик тадбиркорлар мамлакатни тарк этишга тайёр, деб таъкидлади The Times.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти