“Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилади
Ўзбекистонда “Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш бўйича президент қарорида белгиланди.

Фото: Kun.uz
Ҳужжатга кўра, паррандачилик соҳасида аҳоли хонадонлари билан кооперация асосида ишлаш тизимини молиялаштириш учун 2025 йил 1 февралга қадар Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари “Микрокредитбанк” АТБнинг устав капиталини оширишга йўналтирилади.
Мазкур маблағлар ҳисобига республиканинг барча ҳудудларида паррандачиликнинг гўшт ва тухум йўналишида кооперация тизими асосида 1 миллион аҳолини иш билан таъминлаш бўйича “Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилади.
Ушбу лойиҳа аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида кам қувватда ишлаётган корхоналарни молиявий соғломлаштириш, тижорат банклари балансидаги хўжаликларни салоҳиятли йирик корхоналарга бириктириш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари ўртасида кооперация тизимини ташкил этиш ҳамда янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига амалга оширилади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда “Микрокредитбанк” АТБ кредит маблағлари ҳисобига кооперация тизими асосида паррандачилик лойиҳаларини амалга ошириш ташаббусини кўрсатган хонадонлар рўйхатини шакллантириши лозим.
Сўнгги янгиликлар
-
Мубашшир Аҳмад яна Туркия полицияси томонидан қўлга олинди. У Ўзбекистонга депорт қилинган бўлиши мумкин
Жамият | 15:13
-
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
Жаҳон | 14:54
-
Ўзбекистон ва Корея темирйўл соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширади
Ўзбекистон | 14:35
-
Лондонда ТИВ раҳбарлари даражасида Украина бўйича учрашув ўтказилади
Жаҳон | 14:24
Мавзуга оид

12:51 / 06.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

16:07 / 28.02.2025
Қайси соҳа вакиллари даромадлари ошишини кўпроқ кутяпти?

16:42 / 03.02.2025
Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 896 трлн сўмни ташкил этди

09:06 / 13.01.2025