Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Туркманистон вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов бўлиб ўтган музокаралар якунида иккита ҳужжатни имзоладилар.

"Ҳамкасбим Рашид Мередов жаноблари билан биргаликда Ўзбекистон ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида иккита муҳим ҳужжатни имзоладик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. 

2025-2026 йилларга мўлжалланган қўшма ҳамкорлик дастури; Шартномавий-ҳуқуқий базани инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш тўғрисида протокол имзоланди. 

"Бундан ташқари, биз халқаро ташкилотларда бир-биримизнинг номзодларимизни қўллаб-қувватлаш тўғрисида ноталар алмашдик", дейди Бахтиёр Саидов.