Uzum рақамли экотизими 2024 йилда Ўзбекистонда қарийб 1,2 триллион сўм солиқ тўлади
Uzum миллий рақамли экотизими 2024 йилда Ўзбекистон бюджетига қарийб 1,2 триллион сўм солиқ тўлади. Бу 2023 йилга нисбатан 28 фоизга кўп. Рақамли экотизим томонидан тўланган солиқлар мамлакат бюджети даромадларининг 0,3 фоизини ташкил қилди.

Фото: Uzum
Uzum миллий рақамли экотизими 2024 йилда Ўзбекистон бюджетига қарийб 1,2 триллион сўм (94,8 миллион доллардан ортиқ) маблағ ўтказиб, мамлакатдаги энг йирик хусусий солиқ тўловчилардан бири бўлди. Экотизим солиқ тўловлари ҳажми бўйича Ўзбекистондаги хусусий компаниялар орасида иккинчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга, йил давомида Uzum’нинг солиқ тўловлари миқдори 28 фоизга ошди. Бу Ўзбекистон бюджети даромадларининг 0,3 фоизини таъминлади.
Шу билан бирга, йил давомида экотизимнинг солиқ ажратмалари миқдори 28 фоизга ошди ва Ўзбекистон бюджети барча даромадларининг 0,3 фоизини таъминлади.
2024 йилнинг охирига келиб Uzum экотизими хизматларидан Ўзбекистоннинг ҳар учинчи фуқароси фойдаланган. Экотизим маҳсулотлари устида бутун мамлакат бўйлаб 11 мингдан ортиқ ходим ишлайди, Uzum эса IT соҳасида иш ўринларини фаол яратмоқда, шунингдек, мамлакатнинг барча ҳудудларида ёшларнинг касбий ўсиши учун имкониятлар тақдим этмоқда. Ўтган йили компания 3000 га яқин янги иш ўринларини яратди. Бунда Uzum ҳамкорларидаги иш ўринлари ҳисобга олинмаган.
Бундан ташқари, Uzum хизматлари ва инфратузилмасидан ўз бизнесини ривожлантириш учун фойдаланадиган ҳамкорларда ҳам янги иш ўринлари пайдо бўлмоқда. Булар Uzum Market миллий маркетплейсида товарларни сотувчи тадбиркорлар, Uzum Tezkor етказиб бериш хизмати билан ҳамкорлик қилувчи ресторанлар, кафе, дўконлар ва бошқалардир. Шундай қилиб, рақамли экотизимнинг ривожланиши билан бутун мамлакат бўйлаб кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун янги имкониятлар вужудга келмоқда.
"Uzum рақамли хизматлари Ўзбекистонда кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди. Бизнинг қарорларимиз туфайли минглаб тадбиркорлар ўз бизнесларини ривожлантириш ва кенгайтириш учун замонавий воситалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлмоқда. Биз миллионлаб одамлар учун янги имкониятлар яратиб, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга сармоя киритишда давом этмоқдамиз, — дейди Uzum экотизими асосчиси ва CEO Жасур Жумаев. — Мамлакатимизда бизнес учун финтеч хизматлари ва электрон тижоратни ривожлантириш орқали биз иқтисодиётни оқартириш ва солиқ тушумларини оширишга ҳисса қўшамиз. Биз Ўзбекистонни халқаро инвестиция ва IT ҳамжамияти учун яна-да жозибадор қилиш орқали мамлакатимиз равнақи ва тараққиётига ҳисса қўшаётганимиздан фахрланамиз".
Uzum ҳақида
Жисмоний шахслар, кичик ва ўрта бизнес учун финтеч, e-commerce ва банк хизматларини бирлаштирган Ўзбекистон рақамли экотизими: маркетплейс, тезкор етказиб бериш хизмати, классик ва рақамли банклар, BNPL-хизмати, автомобил сотиб олиш платформаси, шунингдек, тадбиркорлар учун илова. Uzum хизматларидан ҳар ойда Ўзбекистоннинг 13 миллиондан ортиқ аҳолиси фойдаланади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари таранглашди
Жаҳон | 02:00
-
Америкалик собиқ конгрессмен Жорж Сантос фирибгарлик учун етти йилга қамалди
Жаҳон | 01:32
-
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин
Жаҳон | 00:41
-
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди
Жаҳон | 23:42 / 25.04.2025
Мавзуга оид

19:00 / 18.10.2024
Kapitalbank ва Uzum «Retail Week Awards 2024» тақдирлаш маросимида бешта мукофотга сазовор бўлди

13:00 / 02.04.2024
Uzbekistan’s club’дан янги лойиҳа – O‘zbekistonlik.Podcast’нинг илк эпизоди эълон қилинди

13:27 / 11.07.2023
«Рухсатимизсиз бирлашишса, жазога тортамиз» – Рақобат қўмитаси раиси Uzum ва Click бирлашуви ҳақида

19:00 / 17.06.2023