Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхоналар сони қисқариб бормоқда. Бунга Статистика агентлиги маълумотларини ўрганган Kun.uz эътибор қаратди.
2025 йил 1 феврал ҳолатига, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 431,5 мингтани ташкил этган. Бу – бир йил олдингидан 10,7 фоизга, 2 йил олдинги кўрсаткичдан 24,6 фоизга кам.

2025 йил 1 феврал ҳолатига фаолият кўрсатаётган 431,5 мингта корхона ва ташкилотдан 367,3 мингтаси – тадбиркорлик субъектлари. Шундан 363,6 мингтаси – кичик корхона ва микрофирмалардир.
Охирги 2 йилда тадбиркорлик субъектлари сони ҳам қисқармоқда. Фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари бир йил олдингига нисбатан 12,3 фоизга, икки йил олдингига нисбатан 27,6 фоизга камайган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича ҳисоблаганда, 2023 йил 1 февралидан 2025 йил 1 февралигача бўлган даврда:
- саноат йўналишида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 93 908 тадан 56 277 тагача ёки 40 фоизга;
- қурилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 45 541 тадан 27 908 тагача ёки 38,7 фоизга;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 51 051 тадан 31 297 тагача ёки 38,7 фоизга;
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 35 065 тадан 26 639 тагача ёки 24 фоизга;
- савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 177 011 тадан 139 171 тагача ёки 21,4 фоизга;
- ташиш ва сақлаш хизматлари оҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 20 207 тадан 15 95 тагача ёки 21 фоизга;
- ахборот ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 11 879 тадан 10 015 тагача ёки 15,7 фоизга камайган.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 11 442 тадан 11 941 тагача ёки 4,4 фоизга ошган.
Айни пайтда, янги ташкил этилган корхоналар сони ҳам















