Чемпионшипда қолиш учун курашаётган «Плимут» ҳайрон қолдиришда давом этди. Англия Кубогининг олдинги босқичида «Ливерпул»ни чиқариб юборган андердог жамоа бешинчи раунднинг биринчи ўйинида «Сити» дарвозасига биринчи бўлиб гол урган ва Гвардиолани асосий таркиб футболчилари, жумладан Ҳусановни ўйинга ташлаш орқали ўйинни қутқариб қолганди (2:1).
Каталониялик мутахассис муҳим ўйинлар олдидан бу сафар ҳам Ҳусановга дам берди ва бу сафар ҳам «Плимут» ҳисобни очди. Евро-2024 чемпионатида Украина жамоаси сафида иштирок этган Максим Таловеров бурчак зарбасидан кейин тўпни дарвоза тўрига йўллади.
Лекин танаффус арафасида 19 ёшли О'Райли ҳисобни тенглаштирди, иккинчи бўлимда эса ғалаба голини урди. Ўйин охирида эса Де Брейне рақибни узил-кесил таслим қилди. Энди «Сити» чоракфиналда ва Англия Кубоги — муваффақиятсиз мавсумни кубок билан якунлаш учун энг яхши имкон.
«Реал» «Бетис» майдонида мутлақо ҳақли равишда ютқазди. Амалдаги чемпионлар учун энг аламлиси бунда ҳал қилувчи ролни Иско бажаргани бўлди. У эса ҳиссиётларини яшириб ўтирмади.
Мавзуга оид
Андалусияликлар учун ўйин тезкор гол ўтказиб юбориш билан бошланганди. Мбаппе ҳал қилувчи ишни бажарган ҳужумда Браим Диас Мендининг пасидан кейин дарвозани ишғол этди. Кейин эса катта саҳнаа Иско чиқди. Унинг бурчакдан оширган узатмасидан кейин Кардосо ҳисобни тенглаштирди, иккинчи бўлимда Рюдигер жарима майдони ичида қилган фолдан кейин эса — мадридликларнинг собиқ футболчиси пеналтидан ғалаба голини уриши билан якунанди. Шундай қилиб Пеллегрини ўнинчи уринишда «Реал»ни ла лигада мағлуб этолди, Карло Анчелотти «Бетис»га илк бор мағлуб бўлди. Аммо булар якшанба кунги ўйинда ғалаба қозониш орқали «Барселона» яккапешқадамга айланиб олиши мумкинлиги олдида ҳеч нарса эмас.
Тўғри, «Барса» ҳали чўққига қайтган «Атлетико»ни қувиб ўтиши керак бўлади. «Матрасчилар»га захира ўриндиғи кенглиги қўл келди, Чемпионлар Лигаси ўйини олдидан дам берилган Хулиан Алварес иккинчи бўлимда майдонга тушди ва ўзининг одатий ишини бажарди. Унинг голи Диего Симеоне жамоасидаги жокерлар учун ўн олтинчи гол бўлди. Аргентиналик мутахассис
«Метрополитен»даги дарвоза устуни ва тўсинидан ҳам миннатдор бўлиши керак. Улар икки марта адридликларни қутқариб қолди. Энди якшанба куни «Барселона» жавоб юришини амалга оширади.
Италияда ҳали барчаси ҳал бўлмади, шанба оқшомида эса ҳал қилувчи ўйинлар ўтказилди. Куннинг асосий омадсизи — «Аталанта» бўлди. Бергамоликлар «Интер» билан тенглашиб олиши учун битта гол кифоя қиларди. Бунинг ўрнига — ўз стадионида кетма-кет иккинчи голсиз дуранг қайд этилди. Ҳолбуки рақиб хавфли зонадаги аутсайдер эди.
Стратегик жиҳатдан қаралса, бу ўйинлардан ютган «Интер» бўлди. Улар ҳамон биринчи ўринда, аммо янада қулайроқ фарқ ҳосил бўлиши мумкин эди. Икки йилдан кўпроқ вақт ичида А Серияда тўғридан тўғри жарима зарбасидан урилган биринчи гол (яна Димарко ижросида!) ғалаба учун етарли бўлмади, чунки сўнгги дақиқаларда «Наполи»ни қишда «Борнмут»дан келган Биллинг қутқариб қолди. Антонио Конте жамоаси қаҳрамонлик кўрсатиб, интригани сақлаб қолган бўлса-да, амалда неаполликлар беш турдан бери ғалаба қозона олмаяпти (=4-1).
Ҳамбургдаги ўйиннинг биринчи бўлимида «Боруссия»нинг ишлари юришмади. Иккинчи бўлимда эса барчасини Адейеми ҳал қилди. Бутун мавсум давомида жароҳатлардан азият чеккан форвард ўзи ҳақида эслатиб қўйди ва саккиз дақиқа ичида ўйиндаги интригага барҳам берди. Биринчи голда Каримнинг номи протоколдан ўрин олмаган бўлса-да, унинг голдаги улушини 95 фоизга баҳолаш мумкин. У ҳаводаги тўпни фантастик ҳаракат билан қабул қилиб, дарҳол жойиа ўгирилди ва ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозабон майдончасига пас берди.
Гирасси илк зарбасидаёқ гол ура олмасдан Адейемини голли пассиз қолдирди ва фақат қайтган тўпни дарвозага киритди. Иккинчи голда эса барчаси осонроқ кечди. Байернинг майдоннинг иккинчи қисмидан берган узатмасидан кейин Адейеми аввалига бир рақибни тўп учун курашда енгиб чиқди, кейин бошқасини финт билан ортда қолдирди ва дарвоза тўрини осонлик билан ишғол этди. Гирассида эса — ажойиб кўрсаткич. Барча турнирлар доирасида мавсумдаги 24 гол — «Боруссия» тарихидаги учинчи кўрсаткич. Бундан юқорироқ натижа фақат Ҳоландда бўлган (41 ва 29 гол).
«Айнтрахт» қаторасига иккинчи ҳафта турнинг марказий ўйинида ҳафсалани пир қилмоқда. Бундеслиганинг учинчи жамоаси ўтган турда «Бавария» меҳмони бўлиб, муваффақиятсизликка учради, энди эса «Байер» ҳам ўз майдонида «бургутлар» устидан ғалаба қозонди. Леверкузенда ҳар турда барча олқишлар Вирц шаънига янграшига барча кўникиб қолган. Бу сафар Чака ҳам эътироф этилди, у март ойининг биринчи кунида ўзининг шахсий рекордини такрорлади ва мавсумда еттинчи голли узатмасини амалга оширди. Умуман, бундеслиганинг бу мавсумида «Бавария», «Байер» ва бошқалар бор. «Айнтрахт» эса кучли тўртликдаги ўрнини сақлаб қолиш истиқболлари ҳақида ўйлаши керак. Инқирозни бошдан кечираётган «Лейпциг»ни мағлуб этиб (2:1) тўртинчи ўринга кўтарилиб олган «Майнц» учинчи ўринга ҳам таҳдид сола бошлади. Якшанба куни эса «Фрайбург» ҳам ғалаба қозониб, «бургутлар»га етиб олиши мумкин. Биринчи ва иккинчи ўринлар банд қилиб бўлинган, чемпионатдаги асосий интрига ЕЧЛга йўлланма берувчи учинчи ва тўртинчи ўринлар учун кечади.
Ўтган мавсумларда Луис Энрикени қаттиқ танқид қилишганди. Аммо қайсар юлдузлар кетишди, мураббий тизимни йўлга қўйиш имкониятига эга бўлди ва ярим йил ичида парижликлар ҳақиқий машинага айланишди, баъзилар аллақачон Чемпионлар Лигасидаги ғалабани кутмоқда. Бу, албатта, муболаға, лекин «ПСЖ»даги ўсиш чиндан ҳам кучли сезилмоқда. Шу даражадаки, турнинг асосий ўйини якунида «Лилл» ҳақида бир оғиз гап етарли бўлди: Жамоа сафида Дэвид гол урди, у ҳозирда 105 гол билан XXI асрдаги Франция чемпионатининг энг яхши тўпурарлари рўйхатида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. Шу билан тамом.
«ПСЖ»нинг устунлигини баҳолаш учун эса — учинчи голли комбинацияда меҳмонлар ҳимояси қандай ёриб ўтилганига қараш мумкин. Дембеленинг мавсумдаги 18-голи торт устидаги гилос бўлди. Агар мамлакатнинг энг яхши дарвозабонларидан бири Шевале бўлмаганида, «Лилл» учун ҳаммаси янада ёмонроқ тугаши мумкин эди. Энрике эса ими-жимида Франция чемпионати рекордчисига айланди. Бир ўйинда ўртача 2,38 очко тўплаган мутахассис йўқ. Бу борада ундан кейин парижликларнинг олдинги бош мураббийлари Унаи Эмери (2,37) ва Томас Тухел (2,37) бормоқда. «ПСЖ»да эса Лоран Блан давридан бери қаторасига ўн ўйиндаги ғалабали серия умуман бўлмаган. Бу чемпионатда ҳам асосий кураш иккинчи ва учинчи ўринлар учун кечади.