Реклама қонунчилигини бузган 30 дан ортиқ корхона жаримага тортилди
Рақобат қўмитаси Тошкентда реклама қонунчилигини бузган 30 дан ортиқ корхона жаримага тортилганини маълум қилди.
Қонунбузилиш ҳолатлари қўмитанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан 2025 йилнинг январ ва феврал ойлари давомида реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилганда аниқланган.
Олиб борилган ўрганиш натижаларига мувофиқ, ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган 30 дан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларга, жумладан:
- COCA-COLA ICHIMLIGI UZBEKISTON LTD МЧЖ ХК,
- INTERNATIONAL BEVERAGES TASHKENT МЧЖ ХК (Pepsi),
- MAK FOOD SERVIS МЧЖ,
- LUMIERI МЧЖ,
- TURAN MEDIA МЧЖ,
- OQTEPA FOOD SERVICE МЧЖ,
- BARATRUM МЧЖ (SAFIA)га нисбатан “Реклама тўғрисида”ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартиби бузилиши юзасидан ишлар қўзғатилиб, молиявий жарималар қўллаш ҳақида қарорлар қабул қилинган.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Virgin Galactic космосга парвозлар нархини оширади
Фан-техника | 01:39
-
Украина учинчи F-16 қирувчи самолётидан айрилди
Жаҳон | 00:06
-
16 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:31 / 16.05.2025
-
Қўқонда аммиак билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди
Ўзбекистон | 22:26 / 16.05.2025
Мавзуга оид

16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда

16:31 / 28.04.2025
Умрага оид реклама қонунчилигини бузганлар жазоланди

14:12 / 19.04.2025
Оммавий тадбирлар тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилади

23:07 / 17.04.2025