Жером Фрост Arup компанияси Ўзбекистон томони билан сермаҳсул ҳамкорлик қилиб келаётгани ва шу кунгача республикада 15 та хусусий ва давлат секторидаги мижозлар билан 30 дан ортиқ лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширганини маълум қилди.
Arup компанияси томонидан Самарқанд туризм маркази, шу жумладан, Конгресс-ҳолл ва 8 та меҳмонхона, "Тошкент Сити" ишбилармонлик ҳудудидаги Конгресс-ҳолл ва Hilton меҳмонхонаси, Ўзбекистон миллий кутубхонаси, шунингдек, бир қатор транспорт ва энергетика инфратузилмаларини қуриш бўйича лойиҳалаш ва муҳандислик хизматлари кўрсатилган.
Консорциум бошқарув раиси Жером Фрост компания Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади.
Суҳбат давомида, шунингдек, келгусидаги режалар ва янги лойиҳалар хусусида фикр алмашилди.
Учрашув якунида Arup компанияси билан ҳамкорликда мамлакатда йирик иншоотларни, шу жумладан, транспорт ва энергетика соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.







