Ўзбекистон | 11:51
725
2 дақиқада ўқилади

Хотин-қизлар тадбиркорлиги қўллаб-қувватланади

Президентнинг "Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Фото: ЎзА

Хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва уларнинг лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида 2025 йилда хотин-қизлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси етти йил муддатга, Марказий банкнинг асосий йиллик ставкаси бўйича жами 100 млн АҚШ доллари эквивалентида – шундан АТ "Халқ банки"га – 35 млн АҚШ доллари, "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБга – 35 млн АҚШ доллари ва "Микрокредитбанк" АТБга – 30 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ресурсларини ажратади.

Тижорат банклари "Маҳалла лойиҳаси" дастури доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун ташқи молия бозорларидан 100 млн АҚШ доллари ҳам жалб қилишлари керак.

Ҳужжат билан аёллар лойиҳаларини молиялаштириш учун кредитлар қуйидагича берилиши белгиланган:

  • "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБга ажратилган маблағлар ҳисобидан, Hamroh аёллар-тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида белгиланган тартиб ва механизмларга мувофиқ;
  • АТ "Халқ банки" ва "Микрокредитбанк" АТБга ажратилган маблағлар ҳисобидан, Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида белгиланган тартиб ва механизмларга мувофиқ.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Томорқа – ризқ ва даромад манбаи 

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида