Зеленский АҚШнинг Россияга нисбатан «кучли қадамлари» ҳақида огоҳлантирди
Украина президенти журналистлар билан брифингда тинчлик музокаралари, Курск областидаги ҳолат ва Москвага ёпирилма ҳужум юзасидан изоҳ берди ҳамда музокараларда нима Украина учун «қизил чизиқ» бўлишини айтди.

Фото: Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Агар Россия Жиддада бўлиб ўтган музокараларда АҚШ ва Украина делегациялари келишиб олган 30 кунлик сулҳ шартларини қабул қилмаса, АҚШ «кучли қадамлар» қўяди, деди Украина президенти Володимир Зеленский.
«Украина Киевнинг тинчликка тайёрлигини кўрсатиш учун АҚШнинг 30 кунлик сулҳ таклифига рози бўлди. Мен жуда жиддий кайфиятдаман ва мен учун урушни тугатиш муҳим. Мен АҚШ президенти буни кўришини истайман.
Россия сулҳга рози бўлишининг эҳтимоли қандай? Келинг, кўрамиз. Агар Москва рад этса, Украина АҚШдан Россияга нисбатан кучли қадамлар кутмоқда. Ҳозирча тафсилотларни билмайман, лекин биз санкциялар ва шунга мос равишда Украинани [қўллаб-қувватлашни] кучайтириш ҳақида гапиряпмиз.
Москвага нисбатан «босим қадамлари» Вашингтонга ва Россия томони билан мулоқот натижаларига боғлиқ бўлади. Сулҳ тузилган тақдирда Украина учун хавфсизлик кафолатлари масаласи АҚШ билан музокараларда муҳокама қилинган, аммо батафсил муҳокама кейинроқ бўлади. Россияликлар Украинани АҚШ билан уриштириш учун ҳамма нарсани қилади. Саудия Арабистонидаги учрашув бу режаларни барбод қилади, деб ҳисоблайман. Аксинча, кескинлик юмшаши давом этмоқда», – деган Украина президенти.
У можарони ҳал қилиш бўйича музокараларда ҳудудларни йўқотишни тан олиш – Киев учун асосий «қизил чизиқ» бўлишини айтди.
«Биз Россия Федерацияси томонидан босиб олинган ҳудудларни уларники деб тан олмаймиз. Бу факт. Халқимиз бунинг учун курашди, қаҳрамонларимиз ҳаётини фидо қилди. Жуда кўп инсон яраланди, жуда кўп азоб чекилди. Шу сабабли ҳеч ким буни унутмайди. Мен „ҳеч ким унутмайди“ деганимда, бу биз учун асосий „қизил чизиқ“ эканини назарда тутяпман», – деди у.
Зеленскийнинг қўшимча қилишича, сулҳ бошланганидан кейин можарони тугатишнинг босқичма-босқич режаси ишлаб чиқилиши керак, у ҳарбий ҳолатни бекор қилиш ва сайловлар ўтказишни ўз ичига олади.
У Жиддадаги музокаралар арафасида Украина томонидан Россия ҳудудлари, жумладан пойтахт Москвага юзлаб дронлар билан ҳужум қилгани юзасидан ҳам изоҳ берган.
«Украина дронларининг Москвага ҳужуми кучни кўрсатиб қўйиш эмас, балки Россиянинг Украина билан қилаётган ишига адолатли жавобдир. Бугун, масалан, Кривий Риҳга зарбалар берилди. Сизнингча, бундай ҳолатдан кейин Украина қўшинлари жавоб берадими, йўқми? Урушни биз бошлаганимиз йўқ, лекин биз ҳақиқатан ҳам унинг тугашини истаймиз. Аммо одамларимизни ўлдириб, бунинг учун жавоб олмаслик – бунақаси кетмайди», – деган у.
Президент Украина қуролли кучлари Россия ҳудудидан чекинишига изоҳ бериб, қўшинлар Курск области ҳудудида вазифаларни бажараётгани, қўмондонлик эса жангчиларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилаётганини билдирди.
«Курск области ҳудудидаги қўшинларимиз ўз вазифаларини бажармоқда. Руслар бизнинг қўшинларимизга имкон қадар жиддий босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда. [Украина] ҳарбий қўмондонлиги қилиши керак бўлган ишни қилмоқда: аскарларимиз ҳаётини сақлаб қолиш учун максимал ҳаракат қилмоқда», – деди Украина раҳбари.
Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан бирга қўшма бизнес форумда иштирок этди
Ўзбекистон | 23:48 / 22.05.2025
-
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғирлик содир этди
Жамият | 23:34 / 22.05.2025
-
“Путинга ёқиш учун айтилган гаплар” — экспертлар Кобяковнинг баёноти ҳақида
Жаҳон | 23:21 / 22.05.2025
-
Данияда пенсия ёши оширилади
Жаҳон | 23:20 / 22.05.2025
Мавзуга оид

21:20 / 22.05.2025
Константиновка учун жанг: нега айнан шу шаҳар россияликларнинг асосий нишони бўлиши мумкин?

20:36 / 22.05.2025
Россия қўшинлари буфер зона яратиш муаммосини ҳал қилмоқда – Путин

18:56 / 22.05.2025
Украина икки кун ичида Россия бўйлаб 500 га яқин дрон учирди

16:20 / 22.05.2025