Уиткофф Путин билан учрашиш учун 8 соат кутгани айтилди
Махсус вакил Путин ва Лукашенко музокаралари якунлашини узоқ вақт кутгани таъкидланмоқда.

Фото: Jabin Botsford/The Washington Post via AP/picture alliance
АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Россия президенти Владимир Путиннинг беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенко билан музокаралари якунлашини 8 соат кутди, деб хабар берди Sky News. Шундан кейингина махсус элчи Путин билан учрашди.
«Охир-оқибат, Путин Уиткоффга жуда муҳим шахсий вақтини ажратди, бунда аллақачон қоронғи тушган эди. Учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтди», дейилади хабарда. Sky News учрашувни куттириш заруратини Россия томонининг «классик куч ўйини» деб атади.
Стив Уиткофф Москвага 13 март куни эрталаб Украина ва АҚШ Жиддадаги музокаралардан икки кун ўтиб етиб борди. Унда Киев 30 кунлик оташкесимга рози бўлди. Ушбу таклиф Россия томони билан ҳам муҳокама қилиниши режалаштирилган эди. Владимир Путин ва Стив Уиткофф ўртасидаги музокаралар ёпиқ эшиклар ортида ўтди. 14 март куни эрталаб Уиткофф Москвани тарк этди.
Уиткофф билан Путин учрашувининг натижалари ошкор этилмади.
Доналд Трампнинг махсус вакили билан учрашишдан олдин Путин Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга розилигини, бироқ бу узоқ муддатли тинчликка олиб келиши шарти билан эканини айтди.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ: Ғазода иссиқ овқат тарқатиш миқдори 70 фоизга камайди
Жаҳон | 07:29
-
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
Жаҳон | 00:59
-
Миллий рассомлик ва дизайн институтига ректор тайинланди
Ўзбекистон | 00:26
-
Трамп АҚШ Сурияга қарши санкцияларини бекор қилишини айтди
Жаҳон | 23:45 / 13.05.2025
Мавзуга оид

23:45 / 13.05.2025
Трамп АҚШ Сурияга қарши санкцияларини бекор қилишини айтди

21:38 / 13.05.2025
«У мен билан музокарадан қўрқади» — Зеленский Туркияга бориши ва у ерда Путинни кутишини маълум қилди

14:00 / 13.05.2025
Сўров: АҚШнинг дунёдаги обрўси Трамп келганидан кейин тушиб кетди

11:50 / 13.05.2025