Швейцария 30 мингдан ортиқ украиналикни қочоқ мақомидан маҳрум қилди
Мамлакат парламентида кўпчилик ўринга эга Миллий консерватив партияси Украинага кўп миллиардлик ёрдам кўрсатишга қарши чиқмоқда.

Фото: Swissinfo
Россия томонидан Украинага қарши кенг кўламли уруш бошланганидан бери Швейцарияда 30 мингдан ортиқ украиналик қочоқ мақомидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг миграция бўйича Давлат котибияти маълум қилди. Ой бошига нисбатан уларнинг сони 199 кишига ошган.
«Душанба, 17 март — жорий рақамлар... 30 918 киши S-мақомидан бекор қилинди», — дейилади Х ижтимоий тармоғидаги хабарда. 68 мингдан ортиқ украиналик мазкур мақомни фаол сақлаб қолган. Бу 3 мартга нисбатан 133 кишига кўп демак.
Ноябрь охирларида Швейцария парламентида кўпчилик ўринга эга Миллий консерватив партияси (UDC) Украинага кўп миллиардлик ёрдам кўрсатишга қарши чиққанди. UDC вакиллари худди шундай фикрни украиналикларга қочоқ мақоми бериш масаласида ҳам билдирган.
«Швейцария S-мақомдан фойдаланувчи 65 минг украиналикка вақтинчалик ҳимоя тақдим этди. Шундан буён ушбу чора-тадбирлар учун салкам 3 миллиард франк сарфланди… Ушбу ҳайратланарли суммага қарамай, Федерал кенгаш қўшимча 185 миллион франк кредит сўрамоқда», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил сентябр ойида Норвегия ҳукумати барча украиналикларга автоматик бошпана беришни тўхтатишини эълон қилганди. Энди Украинанинг ғарбий областлари – Лвив, Волин, Ивано-Франкивск, Тернопил, Ровно ва Карпатортидан келган қочқинларнинг аризалари алоҳида кўриб чиқилмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Иқтисодиёт | 12:24
-
Россия Украина шаҳарлари бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади
Жаҳон | 11:20
-
Давлат стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56
-
Гулер «Реал»ни пойгада қолдирди, «Интер» дербида йирик ҳисобда ютқазди. Кун ўйинлари
Спорт | 10:54
Мавзуга оид

11:20
Россия Украина шаҳарлари бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади

09:50
Трамп Лондондаги Украина музокараларини ижобий баҳолади

22:32 / 23.04.2025
Трамп: ҳеч ким Зеленскийдан Қримни Россия ҳудуди деб тан олишни сўрамаяпти

21:50 / 23.04.2025