Трамп Киевга Украинадаги АЭСни АҚШ назорати остига олишни таклиф қилди
Атом электр станцияларини АҚШ эгалигига ўтказиш Украина энергетика инфратузилмаси учун энг яхши ҳимоя бўлади, деди Трамп Зеленскийга. Украина раҳбари Киев энергетика инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатишга розилигини таъкидлади.

Фото: Telegram / rnppofficial
АҚШ президенти Доналд Трамп Украинадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият сабабли атом электр станцияларини бошқаришни ўз давлатига ўтказиш тарафдори эканини айтди. 19 март, чоршанба куни Трамп ва Украина президенти Володимир Зеленский ўртасидаги телефон қўнғироғидан кўп ўтмай, АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майкл Уолц Оқ уй раҳбарининг атом электр станциясини АҚШ мулкига ўтказиш Украина энергетика инфратузилмаси учун энг яхши ҳимоя бўлиши ҳақидаги сўзларини эълон қилди.
Рубио ва Уолцнинг сўзларига кўра, Трамп, улар ажойиб суҳбат дея таъриф берган суҳбатда, АҚШ «электр энергияси ва коммунал хўжалиги бўйича тажрибасидан фойдаланиб, ушбу станцияларни ишга туширишда катта ёрдам бериши» мумкинлигини таъкидлаган.
Трамп Patriot тизимлари билан ёрдам беришни ваъда қилди
АҚШ маъмурияти вакиллари, шунингдек, Володимир Зеленский Киевга қўшимча Patriot ҳаво мудофаа тизимларини тақдим этишни сўраганини айтди. Рубио ва Уолцнинг таъкидлашича, Оқ уй раҳбари «хусусан, Европада мавжуд бўлган нарсаларни топиш учун у билан ҳамкорлик қилишга келишиб олган».
Рубио ва Уолцнинг сўзларига кўра, икки етакчи Курск областидаги вазиятни муҳокама қилган ва «жанг майдонидаги вазият ўзгаргани учун мудофаа идоралари ўртасида яқиндан маълумот алмашишга» келишиб олган.
Украина президенти Трамп билан суҳбатини «ижобий, жуда мазмунли ва самимий» деб атади. Зеленскийнинг сўзларига кўра, у америкалик ҳамкасбига миннатдорчилик билдирган.
Тавсия этамиз
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Янги “иномарка”лар савдоси 2 баробардан кўпроққа камайиб кетди
Иқтисодиёт | 10:04 / 23.03.2025
Яна учта муҳим ўйин. Ўзбекистонга мундиалга чиқиш учун қандай натижалар керак?
Спорт | 17:29 / 22.03.2025
“Ҳайдовчиларнинг манфаати энг охирги ўринда бўлиши керак” – тезлик “чегирмаси”нинг оширилиши эътирозга сабаб бўлмоқда
Ўзбекистон | 10:45 / 22.03.2025
Мавзуга оид

01:01
Россия Донецк, Луҳанск, Запорижжя ва Херсоннинг бутун ҳудудини талаб қилмоқда

21:56 / 24.03.2025
Россия ва Украина уруш музокарасига «иккинчи таркиб»ни юборди

21:33 / 24.03.2025
“Кам қувватли АЭСни қуриш харажати 2 млрд доллардан ошмайди” — Аҳмадхўжаев

21:10 / 24.03.2025