Германия Бундестаги қўмитаси Киевга 11 млрд евролик ёрдамни маъқуллади
Германия Киевга режалаштирилган ёрдамдан ташқари 2025 йил учун яна 3 миллиард евро ажратади. Шунингдек, 2026 йилдан 2029 йилгача бўлган давр учун 8,25 миллиард евро миқдоридаги мажбуриятлар учун ажратмалар ҳам тасдиқланди, дея хабар беради AFP.

Фото: Bernd von Jutrczenka/dpa/picture alliance
Германия Бундестагининг Бюджет қўмитаси Украинага 11 миллиард евродан ортиқ миқдорда қўшимча ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади, деб хабар бермоқда dpa ва AFP агентликлари 21 март, жума куни.
«Шундай қилиб, аллақачон режалаштирилган ёрдамга қўшимча равишда, жорий йил учун яна уч миллиард евро ажратилди. 2026 йилдан 2029 йилгача бўлган давр учун умумий қиймати 8,25 миллиард евро бўлган қўшимча мажбуриятлар ҳам тасдиқланди», дейилади AFP хабарида.
«Пакет саноат ва Украина билан келишилган ва энди зарур материалларни тезда тақдим этиши мумкин», деди Германия Социал-демократик партияси (ГСДП)дан парламент аъзоси Андреас Шварц ушбу қарорга изоҳ бериб. Шу тариқа Бундестаг Кремл раҳбари Владимир Путинга муҳим сигнал юбормоқда, дея қўшимча қилди парламентарий. «Биз ўз сўзимизда турамиз, масъулиятни ўз зиммамизга оламиз, Ғарб иттифоқи ва Украинани мустаҳкамлаймиз», — дея унинг сўзларини келтиради dpa агентлиги.
Ўз навбатида, «яшиллар» партиясидан Бундестаг депутати Свен-Кристиан Киндлер таъкидлаганидек, тарихий молиявий пакет билан биргаликда Украинага қўшимча кўп миллиардлик ёрдам ажратиш тўғрисидаги қарор «Германия Европада хавфсизлик ва тинчлик учун масъулиятни ўз зиммасига олганлигининг муҳим белгисидир».
19 март куни Reuters агентлиги Германия Молия вазирлиги ҳужжатига таяниб, Германия Украинага жорий йилда 3 миллиард евро, 2026—2029 йилларда эса 8 миллиард евродан ортиқ қўшимча ҳарбий ёрдам ажратишни режалаштираётгани ҳақида хабар берди.
Аввалроқ Германия канцлери Олаф Шолц ўзини Россиядан ҳимоя қилаётган Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш давом этишини маълум қилганди. «Украина бизга таяниши мумкин, Украина Европага таяниши мумкин, биз уни ташлаб қўймаймиз, деган фикрда иккаламиз ҳам бирдекмиз», деди у Берлинда Франция президенти Эммануэл Макрон билан музокарадан сўнг.
Мавзуга оид

13:57 / 23.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор

21:28 / 22.03.2025
Германияда армияни молиялаштириш учун Конституция ўзгартирилди

10:23 / 22.03.2025
Германия ва унинг иттифоқчилари Ғазода сулҳни қайтаришга чақирди

18:14 / 21.03.2025