Чустда суд раиси ёрдамчисини калтаклади. Энди у маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин
Калтакланган ёрдамчи тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Унинг юз соҳасига жароҳат етказилганлиги аниқланган. Туман прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошлади. Суд раиси ушбу қилмиши учун жаримага тортилиши мумкин.

Жаҳонгир Якубхўжаев, жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раиси
Жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раиси Жаҳонгир Якубхўжаев ёрдамчиси Шоҳжаҳон Яхшибоевни калтаклаб, унга жароҳат етказган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳолат 2025 йилнинг 18 январ куни содир бўлган. Суд раиси Жаҳонгир Якубхўжаев ёрдамчиси Шоҳжаҳон Яхшибоевни ўзининг хизмат хонасида калтаклаган. Жароҳат олган ёрдамчи Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Тиббий маълумотномада Яхшибоев юз соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши тан жароҳати олгани кўрсатилган.
Бош прокурорнинг матбуот котиби Kun.uz сўровига жавобан ушбу ҳодиса юз берганини тасдиқлади ва ҳолат юзасидан Чуст туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Суд раисининг бу қилмиши МЖтКнинг 52-моддаси (Енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисми билан малакаланиши мумкин. Борди-ю шундай бўлиб чиқса, Жаҳонгир Якубхўжаев базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача (1,5 млн сўм) миқдорда жарима тўлашига тўғри келади. МЖтКнинг 245-моддасига кўра бундай тоифадаги ишлар жиноят ишлари бўйича судда кўриб чиқилади.
Аммо қонунга кўра судьянинг шахси дахлсиз ҳисобланади. У тегишли судьялар малака ҳайъатининг хулосаси олинмасдан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Маълумот учун, Жаҳонгир Якубхўжаев 2023 йил июл ойида судялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг раиси лавозимига тайинланган. Бунгача у жиноят ишлари бўйича Избоскан туман суди раиси лавозимида фаолият юритган.
UPD: Судялар олий кенгаши хизмат текшируви тайинланганини маълум қилди. Текширув якуни бўйича қўшимча ахборот берилиши айтилди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кремл Россия ва АҚШ музокараларидан «дарҳол натижалар» кутмасликка чақирди
Жаҳон | 22:54
-
АҚШ савдо борасида Хитой билан «юмшоқ мулоқот» бошланганини маълум қилди
Жаҳон | 20:51
-
Welt: Германия Қуролли кучлари 100 минг нафар захирадаги ҳарбий хизматчига муҳтож
Жаҳон | 20:44
-
«Радар овловчи» – Андижонда ҳайдовчи 52 та радарни пневматик милтиғи билан ишдан чиқарди
Ўзбекистон | 20:14
Мавзуга оид

10:23 / 14.09.2024
Чортоқда 14 ёшли боланинг умрига зомин бўлган Malibu ҳайдовчиси 4 йилга қамалди

08:02 / 22.09.2023
Чустда 71 нафар бола шифохонага ётқизилган

07:05 / 22.09.2023
Чустда вояга етмаган болаларнинг заҳарланиши юз берди

08:10 / 04.09.2022