Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каспий марвариди – Бокуга фотосаёҳат
Қадим тарих, миллий меъморчилик ва футуристик архитектура уйғунлиги – Бокуни бошқа кўплаб шаҳарлардан ажратиб туради. Бу ерда ўтмиш нафаси сезилиб турадиган тор кўчалар билан замонавий осмонўпар бинолар ёнма-ён жойлашган.
Шаҳар марказидаги Ичеришеҳер – минг йиллик тарихни ўзида жо қилган қадимий қалъа. Унинг ичида жойлашган сирли Қиз Қалъаси ва Ширвоншоҳлар саройи Бокунинг ўтмишидан сўзлайди.
Замонавий архитектура намуналаридан эса Олов миноралари яққол ажралиб туради. Учта бинодан иборат композиция ёнаётган гулхан шаклини эсга солади. Ва бу бежиз эмас: Озарбойжон тарихан “оловлар юрти” деб аталган, чунки бу ерда табиий газ чиқиши туфайли доимий ёниб турувчи олов манбалари бўлган (масалан, Янардағ).
Эътиборлиси, шаҳардаги аксарият бинолар балконларга эга. Улар уйларнинг ташқи қиёфасига кўркамлик бериб туради. Буни Kun.uz фотомухбири Муҳаммаджон Ғаниевнинг Бокуга хизмат сафари давомида олган суратлари жамланмасида ҳам кўриш мумкин.

























































Фотограф:
Муҳаммаджон Ғаниев
Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
20:53 / 20.06.2026
Бутун Кавказни бирлаштирган фожиа. Саккиз ёшли Хизир Дербичев олти кундан буён қидирилмоқда
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
19:01 / 16.06.2026