Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда чет эл фуқароларини рўйхатга олиш масалалари бўйича янги хизмат ташкил этилди
Путиннинг матбуот котибига кўра, янги хизматнинг асосий вазифаси — миграция жараёнларини тартибга солишдан иборат.
Россияда Фуқаролик ва чет эл фуқароларини рўйхатга олиш масалалари бўйича хизмат ташкил этилди. РФ президенти Владимир Путин бу борадаги тегишли фармонни имзолади.
Хизмат ИИВ Миграция масалалари бўйича бош бошқарма базасида ташкил этилмоқда, унга ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари мақомида Андрей Кикот — Новгород области собиқ прокурори, бош прокурор Игор Красновнинг ўринбосари раҳбарлик қилади.
Президент фармонида янги тузилмани яратиш билан боғлиқ ташкилий тадбирлар учун уч ой муддат ажратиш белгиланган. Шунингдек, мазкур муддат ичида ҳукумат Фуқаролик ва чет эл фуқароларини рўйхатга олиш масалалари бўйича хизматни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришни таъминлаши керак.
РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, янги хизматнинг асосий вазифаси — «миграция жараёнларини тартибга солиш ва мигрантларнинг Россия қонунларига риоя қилишини таъминлаш, шунингдек, ноқонуний фаолиятни камайтиришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат».
Янги хизмат ташкил этилган ИИВ Миграция масалалари бўйича бош бошқарма 2016 йилда қисқартирилган Федерал миграция хизматининг функция ва ваколатларини олганди. Ўз навбатида ушбу хизмат 2012 йилга қадар ИИВ таркибида бўлган, кейин эса бир неча йил мустақил тузилма сифатида фаолият юритган.
2024 йил март ойида «Крокус Сити Холл»да юз берган терактдан кейин Россияда мигрантларнинг ҳуқуқларини чеклаш кучайди. Хусусан, Россияда мигрантларни мамлакатдан чиқариб юборишга оид янги махсус режим қабул қилинди, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб эса Россия мактабларига рус тилини билмайдиган чет элликларнинг фарзандларини қабул қилиш тўхтатилди.
Мавзуга оид
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026