Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумотига кўра, ҳодиса соат 14:00 ларда Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишмасида юз берган.
1983 йилда туғилган ҳайдовчи Drongo скутерида чорраҳадан чапга бурилаётган вақтда асосий йўлдан келаётган Nexia-3 автомобили билан тўқнашган. Автомобилни 2004 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарган.
Расмий ахборотда ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.
Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.

















