Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар 22 сентябр куни соат 23:23 да келиб тушган.

Қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни ўчириш ишларини бошлаган.

Ёнғин соат 23:54 да қуршаб олинган ва 23 сентябр куни соат 00:10 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.