Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ маълум қилишича, 1999 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Х. Damas’да оралиқ масофа сақламасдан, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган тракторнинг орқа қисмига бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида Damas ҳайдовчиси олган тан жароҳати билан туман шифохонасига мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.