Россия Фанлар академиясининг Қуёш астрономияси лабораторияси фаоллик прогнозларга қараганда тезроқ пасайиб бораётганини ва ҳозирча февралдаги пасайиш эҳтимолий флуктуация - бирор катталикнинг тасодифий оғиши сифатида кўриб чиқилаётганини таъкидлади.
Таққослаш учун: жорий циклнинг энг юқори чўққисида, 2024 йил август ойида, ўртача ойлик доғлар сони 216 тага етган - бу сўнгги 20 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Қуёш фаоллиги кўрсаткичи 1749 йилдан бери ўлчанади ва ёритгич ҳолатининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.
Олимлар Қуёшнинг глобал фаоллиги кутилганидан анча тез пасайиб бораётганига эътибор қаратмоқда. Феврал ойи учун прогноз 114,8 ни ташкил этди ва 2027 йил ўрталаридан олдин 80 дан паст бўлган барқарор пасайиш кутилмоқда. Шунинг учун ҳозирги пасайиш ҳозирча барқарор тренд эмас, балки тасодифий тебраниш сифатида кўриб чиқилмоқда.
Қуёш фаоллиги унинг магнит майдони билан боғлиқ бўлган ўзгаришлардир. У Ернинг магнит майдонига, алоқага, сунъий йўлдошларга, энергия тизимларига ва қутб ёғдуларининг пайдо бўлишига таъсир қилади.











