Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тахтакўпир тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда йирик миқдордаги талон-торожлик ҳолати фош этилди.
Текширув давомида «Тахтакўпиртумангаз» таъминоти бўлимининг моддий жавобгар шахслари томонидан қиймати 1 миллиард сўмлик 1067 дона суюлтирилган газ балонини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Айни пайтда иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.











