Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон қайта суғурта компанияси» ташкил этилади
Компания суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ барча қайта суғурта қилиш турларини амалга оширади.
«Мамлакатимизда қайта суғурта тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қайта суғурта тизимини 2025 йилда янада такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- миллий қайта суғурта бозори ҳажмини 4 трлн сўмга етказиш;
- қайта суғурта хизматлари экспортини камида 30 фоизга ошириш;
- халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва қайта суғурта соҳасига жалб қилинадиган инвестициялар ҳажмини 150 млрд сўмгача ошириш.
Қарорга кўра, «Ўзбекистон қайта суғурта компанияси» миллий қайта суғурта ташкилоти (Компания) ташкил этилади ва унинг фаолияти асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ барча қайта суғурта қилиш турларини амалга ошириш;
- хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг республика иқтисодиётига киритадиган тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларининг ҳамда инвестиция лойиҳалари бўйича таваккалчиликларнинг комплекс қайта суғурта ҳимоясини таъминлаш.
Мавзуга оид
20:30 / 23.06.2026
Ҳайдовчига суғурта товони учун айбдор томон суғурталовчисига мурожаат қилиш имконияти берилди
13:12 / 18.06.2026
Президент янги молиявий механизмларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади
11:36 / 01.05.2026
14 та сохта ЙТҲ ва “жабрдийда” Malibu’лар: Тошкентда суғурта фирибгарлиги схемаси фош қилинди
14:58 / 14.01.2026