Музокаралар чоғида меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг асосий масалалари муҳокама қилинди.
Япония меҳнат бозори учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва жўнаб кетиш олдидан тайёргарлик кўриш бўйича қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон фуқароларининг Японияда бўлган вақтда иммиграция қоидаларини бузилганлик ҳолатлари ва келгусида уларнинг олдини олиш чораларини ҳам кўтарди.
Томонлар Японияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида келгусида ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини тасдиқлади.
















