Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таниқли журналист ва блогер Ўзбекистоннинг Кувайтдаги туризм элчиси этиб тайинланди
Таниқли журналист ва блогер Абдулкарим ал-Ҳиндал Ўзбекистоннинг Кувайтдаги туризм элчиси этиб тайинланди.
Ўзбекистон элчихонасида шу муносабат билан Абдулкарим ал-Ҳиндал ва Unique Travel компанияси ижрочи директори Суад ал-Маҳри билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув аввалида кувайтлик машҳур блогер Абдулкарим ал-Ҳиндалга Ўзбекистоннинг Кувайтдаги туризм элчиси этиб тайинлаш тўғрисидаги қарор ва сертификат тантанали равишда топширилди.
Абдулкарим ал-Ҳиндал Ўзбекистон ҳукумати ва мамлакат элчихонасига Ўзбекистоннинг Кувайтдаги туризм элчиси этиб тайинлангани учун миннатдорлик билдирди ҳамда сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилишга барча куч ва имкониятини сафарбар этишини билдирди.
"Ўзбекистоннинг Кувайтдаги туризм элчиси этиб тайинланганимдан жуда хурсандман. Менга билдирилган ишонч жуда катта масъулият ҳамдир. Ўзбекистонга бўлган сафарларим давомида ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ва очиқ кўнгиллигига шахсан гувоҳ бўлганман. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Бухоро каби шаҳарларидаги қадимий обидаларнинг гўзаллиги мени ўзига мафтун этди. Ўзбек миллий таомлари, жумладан, палов менга жуда ёқди. Келгусида Ўзбекистон элчихонаси билан биргаликда юртингиз сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш бўйича ишларни янада жадаллаштирамиз", деди у.
Мулоқот давомида элчихона билан ҳамкорликда Кувайтда мамлакат туризм салоҳияти ва Ўзбекистон туризм брендини кенг тарғиб қилиш, сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш, етакчи ОАВда юртимиз салоҳияти ҳақида мақолалар чоп этиш бўйича келишиб олинди.
Мавзуга оид
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
22:50 / 03.06.2026