Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Латвия Осиё йўналишида қўшма авиарейсларни ишлаб чиқади
Ўзбекистон элчиси Тимур Раҳмонов Латвиянинг янги тайинланган транспорт вазири Атис Швинка билан учрашди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Латвия икки томонлама савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Латвия томони Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасидаги асосий ҳамкори сифатида кўришини таъкидлади. Шунингдек, мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик фаоллашгани ва икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми ошгани урғуланди.
– Расмий Рига транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор, – деди вазир Атис Швинка. – Латвиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида транспорт масалалари бўйича атташе лавозими очилгани бунинг тасдиғидир. Биз ўзбекистонлик экспортёрлар ва мамлакатларимиз порт инфратузилмаси ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга, шу жумладан, преференциялар бериш масалаларида кўмаклашишга тайёрмиз.
Учрашув давомида, шунингдек, Uzbekistan Airways'нинг Тошкент-Рига йўналиши бўйича парвозлари сонини ошириш, авиакомпаниялар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, Осиё йўналишида қўшма рейсларни ишлаб чиқиш, электрон тижоратни фаоллаштириш ва мамлакатда Латвия почтаси ваколатхонасини очиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Йил учрашуви: Аляскада нима бўлади?
Жаҳон | 20:43 / 11.08.2025
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Москвада мигрантларга таксичилик қилиш тақиқланмаслиги айтилди
Жаҳон | 20:33
-
Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқ қилиш қисман чекланди
Жаҳон | 19:58
-
Буюк Британияда сувни тежаш учун эски электрон мактублар ва фотосуратларни ўчириб ташлаш тавсия қилинди
Жаҳон | 19:33
-
“Аср савдоси”. Россия Аляскани нега сотиб юборганди?
Жаҳон | 19:31
Мавзуга оид

11:42 / 07.08.2025
Тошкент вилоятида Латвияга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

07:50 / 06.08.2025
Латвия Россия пропагандаси бўлган яна 10 та сайтни блоклади

15:07 / 21.07.2025
Латвия Ўзбекистонда халқаро мактаб ташкил этиш имконини кўриб чиқмоқда

07:40 / 18.07.2025