Исроилнинг блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 54 607 нафарга етди.

Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, фақат сўнгги 24 соат ичида содир этилган ҳужумларда 97 киши ҳалок бўлган, 440 киши жароҳатланган. 2023 йил 7 октябрдан бери жами жароҳатланганлар сони 125 341 нафарга етди.

Охирги 24 соатлик статистикада вайроналар остидан топилган икки қурбоннинг жасади ҳам бор.

Исроил 19 январда кучга кирган ўт очишни тўхтатиш келишуви тугаган кундан бошлаб, 18 мартдан бери Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери 4335 фаластинлик ҳалок бўлди, 13 300 нафари яраланди.