Ижтимоий тармоқларда Тошкентда илк йўлбўйи пулли автотураргоҳлар синов тарзида ишга туширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Spot хабар қилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати бу ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаган.

Ҳокимликнинг қайд этишича, аввалроқ тахмин қилинганидек, биринчи босқичда йўл бўйи автотураргоҳлари учун 13–14 минг ўринга мўлжалланган 86 та пулли автотураргоҳ ишга туширилган.

Пулли автотураргоҳлардан бири Амир Темур хиёбони атрофида жойлашган бўлиб, махсус белги – тўқ сариқ фонда қора ранг билан катта «P» ҳарфи тасвирланган. Унинг нархи соатига 12 минг сўмни ташкил этади, тўламаганлик учун жарима кўзда тутилган.

Автотураргоҳ учун тўловларни Poytaxt Parking иловаси орқали онлайн ёки Paynet терминаллари орқали нақд пулда амалга ошириш мумкин. Қайд этилишича, App Store ва Google Play дўконларидан бундай илова топилмаган. Мобил иловани ишлаб чиқиш билан пулли «парковка» ташкил этиш ҳуқуқини қўлга киритган Streetpark Systems компанияси шуғулланган.

Йўл бўйидаги дастлабки пулли автотураргоҳларни март ойида синов тариқасида ишга тушириш кўзда тутилганди, июл ойидан эса пулли автотураргоҳларни оммавий равишда жорий этиш кутилаётганди. Пулли автотураргоҳлар тўртта тариф зонасига бўлинган: соатига 5, 8, 10 ва 12 минг сўмлик. Энг юқори тариф Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилиб, 30 минг сўм этиб белгиланган.

Тўловларни назорат қилиш махсус планшетлар ва автомобиллар билан жойларда текширувчи видеокузатув камералари ёрдамида амалга оширилади. Тўлов қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик фақат 2026 йилдан жорий этилиши мумкин.

Барчаси – битта компанияга

Тошкент шаҳрида кўчалар бўйида паркомат билан жиҳозланган пулли автотураргоҳлар ташкил этилиши ҳақида 2018 йилдан