Ушбу маршрут логистикани осонлаштиради ва Балини янада яқинроқ қилган ҳолда, сайёҳлар учун янги имкониятларни тақдим этади.

Янги қулайлик даражаси

Шу кунга қадар Тошкентдан Балига етиб олиш учун бир ёки бир неча марта бошқа самолётга ўтиш билан 15 соатдан 25 соатгача вақт кетган. Янги тўғридан тўғри рейс йўлдаги умумий вақтни 9,5 соатгача камайтиради, бу эса сайёҳларга ушбу оролга кўп вақт кетказмасдан ва максимал даражада қулайлик билан етиб олишга имкон беради.

Рейслар жадвали:

  • 25 июнь – 5 июль
  • 5 июль – 15 июль
  • 15 июль – 25 июль
  • 25 июль – 4 август
  • 4 август – 14 август
  • 14 август – 24 август
  • 24 август – 3 сентябрь

Нархи:

Тошкент – Бали: 725 USD;

Бали – Тошкент: 200 USD.

Икки тарафга парвоз ва меҳмонхонада яшаш билан 10 кунлик туристик тўплам нархи 1100 USDдан бошланади.

Ушбу йўналиш кимлар учун:

• Хавфсиз ва тўлақонли дам олишни режалаштираётган оилалар;

• Уникал таассуротлар ва фаол дам олишни хоҳлайдиган ёшлар;

• Романтик саёҳат учун экзотик йўналишни излаётган жуфтликлар;

• Балини тикланиш нуқтаси сифатида танлайдиган саёҳатчилар ва дижитал-номадлар.

Бали — ёзги мавсумнинг янги урғуси

Индонезиянинг ушбу ороли дунёдаги энг таниқли ва жозибадор туристик йўналишлардан бири. Тўғридан тўғри рейс Ўзбекистон аҳолисига Балида дам олишни чарчатадиган узоқ парвозлар ва қийин маршрутларсиз янги тарафдан кашф этиш имконини беради.

Тўғридан тўғри рейслар 2025 йилнинг 25 июнь санасидан бошланади

Сайёҳлар ва ҳамкор агентликларнинг катта қизиқиши сабабли рейслар туристик тўпламлар сотуви ва мавсумий таклифларни шакллантириш билан амалга оширилади.