Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банкни тугатишга оид қоидалар белгиланди
“Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
Фото: Kun.uz
Қонунга кўра, банк фаолиятини тугатиш ихтиёрий ёки мажбурий тугатиш шаклида амалга оширилиши мумкин.
Агар банк тўловга қобилиятсиз бўлмаса ёки унинг тўловга қобилиятсизлиги юзага келиши эҳтимоли юқори бўлмаса, у ихтиёрий тугатилиши мумкин.
Банкни ихтиёрий тугатиш Марказий банкнинг розилигига асосан амалга оширилади.
Агар банк тизимли аҳамиятга молик деб эътироф этилмаган бўлса, у “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган ҳолларда мажбурий тугатилиши мумкин.
Банкни мажбурий тугатиш Марказий банк бошқарувининг лицензияни чақириб олиш ва банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилади.
Банкни мажбурий тугатиш суддан ташқари ва суд тартибида амалга оширилиши мумкин.
Банкни мажбурий тугатиш жараёнида мажбурий тугатилаётган банкнинг активлари ҳамда мажбуриятларини бошқа банкка ўтказиш ва (ёки) банкнинг активларини сотиш воситаларидан фойдаланилади.
Мавзуга оид
18:10 / 28.03.2026
Фуқароларга ўз номига кредит расмийлаштирилгани ҳақида хабар берувчи хизмат йўлга қўйилди
16:44 / 28.03.2026
Марказий банк ҳисобварақлар ўртасида A2A ўтказмаларни ишга туширди
16:34 / 28.03.2026
“Картани тўлдириш комиссияларини Марказий банк тартибга солмайди” — Нодир Сайдуллаев
13:16 / 26.03.2026