Тадбиркорлардан асоссиз ундирилган 5,5 млрд сўмлик тўловлар  юзасидан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига нисбатан иш қўзғатилди, дея хабар берди Рақобат қўмитаси ахборот хизмати.

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган президент армони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ, электр энергиясидан қарздорлик бартараф этилганидан кейин корхоналарни электр тармоғига қайта улаш учун жарима ва қўшимча тўловларни қўллаш бекор қилинган бўлиб, давлат органлари мазкур нормаларнинг қонуности ҳужжатлари қабул қилинишини кутмасдан тўғридан-тўғри амалга оширилишини таъминлаши белгиланган.

Ушбу талабларни амалга ошириш мақсадида электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, электр тармоқларидан узиб қўйилган истеъмолчиларни қайта улаш учун ундириладиган тўловлар бекор қилинган.

“Рақобат қўмитасига Бизнес-омбудсман томонидан тақдим этилган маълумотлар таҳлили натижасида ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан 2025 йил 23 августдан жорий йилнинг феврал ойига қадар республика бўйича тадбиркорлик субъектларидан жами 965 та ҳолатда қайта уланиш учун 5,5 млрд сўм тўлов ундирилгани ҳамда асоссиз даромад олинганлиги аломатлари аниқланди. Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, Рақобат қўмитаси томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда унинг тизимидаги корхоналарга нисбатан иш қўзғатилди”, дейилади қўмита хабарида.