Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда «Исроил армиясига ўлим» шиори бўйича тергов бошланди
Британиянинг Bob Vylan панк-рэп гуруҳи ўз чиқишлари давомида «Фаластинга озодлик» ва «Исроил армиясига ўлим» каби шиорларни айтган.
Ирландиянинг Kneecap рэп гуруҳи ва Британиянинг Bob Vylan панк-рэп гуруҳининг Буюк Британиядаги машҳур «Гластонбери» фестивалидаги чиқиши ортидан жиноий иш қўзғатилди. Улар, жумладан, Исроилга қарши шиорлар айтган.
Эйвон ва Сомерсет полицияси берган баёнотда икки гуруҳнинг фестивалдаги концертларига оид видео ва аудио ёзувлар таҳлил қилингани ва қўшимча далилларга эҳтиёж борлигидан келиб чиқиб, тергов бошлангани билдирилди.
Баёнотда полиция ҳозирда ишни «жамоат тартиби масаласи» сифатида баҳолаётгани ва барча ҳуқуқий жиҳатлар, жумладан, нафрат асосидаги жиноят қонунчилиги текширилиши таъкидланган.
Полиция вакили: «Терговни катта терговчи бошқаради. Жараён тўлиқ далилларга асосланган бўлади ва биз жамоатчиликнинг кучли реакциясидан хабардормиз. Жамиятда нафратнинг ҳар қандай кўринишига ўрин йўқ», дея маълум қилди.
Англияда дунёга машҳур «Гластонбери» фестивалида иштирок этган Британиянинг Bob Vylan панк-рэп гуруҳи ўз чиқиши чоғида «Фаластинга озодлик» (Free Palestine) ва «Исроил армиясига ўлим» (Death to the Israeli army) каби шиорларни айтди, мухлислар бу чақириқларга ҳамроҳлик қилди.