Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати кубоги асл нусхасини Трампга қолдирди
«Челси»га фақат нусхаси берилган. АҚШ президенти клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг олтин медалини ҳам ўзида олиб қолди.
Клублар ўртасидаги 2025 йилги жаҳон чемпионати ғолибига топшириладиган кубокнинг асл нусхаси АҚШ президентининг Овал кабинетида сақланади. Бу ҳақда DAZN нашрига Доналд Трамп маълум қилди.
Март ойида ФИФА президенти Жанни Инфантино биринчи марта Овал кабинетдаги тадбирда кубокни Трампга тақдим қилган эди. Шундан бери кубок кабинетни тарк этмади.
«Мен улардан кубокни қачон олиб кетасиз, деб сўрадим. Улар эса ҳеч қачон олмаслигини, у Овал кабинетда абадий қолиши мумкинлигини, унинг ўрнига янгиси тайёрланишини айтди. Бу жуда ҳаяжонли эди, лекин кубок ҳозир Овал кабинетда», деди Трамп.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 15 июндан 13 июлгача АҚШ ҳудудида ўтказилди. Финалда «Челси» клуби «ПСЖ»ни 3:0 ҳисобида енгди. АҚШ президенти финал ўйинини стадионда томоша қилди.
Трамп ўйиндан кейинги тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этиб, медалларни футболчилар бўйнига тақди. Якунда бир олтин медал ортиб қолди, АҚШ етакчиси уни чўнтагига солиб қўйди.
Мавзуга оид
22:34 / 12.06.2026
Тулси Габбард АҚШ биолабораториялари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026