Ғалла майдони чеккасига экилган помидор, бодринг ва макка. Тошкент вилояти / Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 15 июл кунги мажлисда фермерларга дала четларига экин экиш мажбуриятини юкловчи қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишларда қабул қилиб, Сенатга юборди.

Ушбу қонун лойиҳаси 1 июл куни биринчи ўқишдан ўтганида, мунозарага сабаб бўлган ва 22 депутат қарши овоз берганди.

Лойиҳанинг биринчи ўқишдаги талқинида, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган эди:

  • Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини дала четлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларда тегишли қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ёки маҳсулот етиштириш ҳисобини юритиш ва назорат қилиш бўйича ваколатли орган этиб белгилаш;
  • ҳар йили 1 апрелга қадар бундай ҳудудларда экин экилмаса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга ўзларига тегишли барча қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғини 3 баравар миқдорда ҳисоблаш;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларидан фойдаланувчилар, ижарачилар ва иккиламчи ижарачилар экин майдонлари четларига, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларга экин экиш ва маҳсулот етиштириш мажбуриятларини бажармаган тақдирда, уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача жарима солиш.

15 июл кунги мажлисда Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Равшан Мамутов қонун лойиҳасининг янги версиясини тақдим этди.

Равшан Мамутов, Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси

У киритилган ўзгаришларга изоҳ беришдан олдин, дала четларига экин экиш бўйича давлат раҳбарининг 2024 йил 30 декабр кунги қарори асосида жорий этилган