Инсон танаси кунига ўртача 2000–2500 килокалория энергия сарфлайди. Мазкур миқдор жисмоний ҳаракат, юрак уриши, нафас олиш, ички органлар фаолияти, ҳатто фикрлаш учун ҳам зарур.

Энергия эҳтиёжи тўғри ва етарли овқатланиш ҳисобидан қопланади, биз истеъмол қиладиган оқсил, ёғ ва углеводлар ҳазм бўлиб, килокалорияга (ккал) айланади. Шакарли маҳсулотлар, тез тайёрланадиган таомлар завқ улашса-да, узоқ муддатли қувват манбаи бўла олмайди. Агар танани керакли миқдордаги озиқ моддалар билан таъминламасак, у ўз "захираси”дан, яъни ёғ ва мушаклардан фойдаланишга мажбур бўлади. Бунинг натижасида ҳолсизлик, диққат тарқоқлиги, бош оғриши, руҳий тушкунлик каби белгилар юзага келади.

Қувватсизликка, шунингдек, қуйидаги омиллар ҳам сабаб бўлади:

  • Уйқу сифатсизлиги ёки етишмаслиги. чуқур уйқу пайтида танада тикланиш жараёнлари фаоллашади: шикастланган тўқималар янгиланади, мушаклар дам олади, иммун тизими мустаҳкамланади. Мия кундузги маълумотларни саралаб, эсда қоладиганларини узоқ муддатли хотирага ўтказади, бу жараёнлар фақат 6-8 соатлик кучли уйқу босқичида амалга ошади. Шунингдек, уйқу пайтида стрессга жавобгар кортизол ва адреналин гормонларининг даражаси пасаяди, бу руҳий барқарорликка ёрдам беради.
  • Сув танқислиги. Инсон танасининг 60–70% и сувдан иборат. У қон айланиши, ҳужайралар фаолияти, нафас олиш, ҳазм, терлаш каби кўплаб муҳим жараёнларда иштирок этади. Ҳужайралар сувсиз фаол ишлай олмайди, организмда сув етишмаса, ҳатто 1–2% сув йўқотилса ҳам энергия пасайиши, чарчоқ, бош оғриғи ва диққатнинг сусайиши каби белгилар пайдо бўлади.
  • Ҳаракатсизлик. Қанча оз ҳаракат қилсангиз, шунча кўп ўзингизни чарчаган ҳис этасиз. Бу ҳолат бир қарашда парадоксал туюлиши мумкин. Жисмоний фаоллик паст бўлса, қон айланиши сустлашади. Натижада тананинг турли аъзолари, айниқса, мия етарли кислород ва озуқа моддалари билан таъминланмайди. Бу эса уйқучанлик ва ҳорғинлик ҳиссини келтириб чиқаради.
  • Стресс ва руҳий зўриқиш. Доимий хавотир, депрессив ҳолат ёки иш билан ҳаддан ташқари кўп банд бўлиш адреналин миқдорининг ортиқча ажралиб, кейинчалик қувватни “еб” юборишига сабаб бўлади. Яъни адреналин бошида куч, сергаклик улашиб, эътиборни жамлашга ёрдам беради, лекин у узоқ вақт давомида кўп ажралса, организм ички захирасини тез сарфлаб юборади. Натижада инсон ўзини ҳолдан тойган, диққатни жамлай олмаётгандек